Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Қ-ҳарфи

Feed Subscription

ҚЎРҚИТИШ

ҚЎРҚИТИШ – шахсга руҳий таъсир кўрсатиш. Батафсил »

ҚЎРИҚХОНА

ҚЎРИҚХОНА – ноёб ва типик (шу ерга хос) табиий комплекс. Унда ўсимлик ва ҳайвонлар генофондини сақлаб қолиш ва ўрганиш, табиатдаги жараёнлар ва ҳодисаларнинг экологик мониторингини олиб бориш мақсадида қўриқхоналар хўжалик оборотидан чиқарилади ва уларда табиатни муҳофаза қилишга қаратилган илмий текшириш муассасаси бўлган алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми ўрнатилади. 2004 йил 3 декабрдаги қабул қилинган «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ, қўриқхонада: табиат мажмуини табиий ҳолатда асраш; илмий тадқиқотлар ўтказиш ва экологик таълимни тарғиб қилиш; давлат экологик ... Батафсил »

КУЧЛИ РУҲИЙ ХАЯЖОНЛАНИШ (аффект)

КУЧЛИ РУҲИЙ ХАЯЖОНЛАНИШ (аффект) ҳолати жабрланувчининг ғайриқонуний зўрлик ёки оғир хақоратидан ёхуд ғайриқонуний ҳаракатларига жавоб сифатида пайдо бўлишидир. Батафсил »

ҚУРОЛЛИ ҲУЖУМ

ҚУРОЛЛИ ҲУЖУМ – қуролдан фойдаланган ҳолда шахс ҳаёти ёки соғлигига тажовуз қилиш. Батафсил »

ҚУРОЛЛИ МОЖАРОЛАР

  ҚУРОЛЛИ МОЖАРОЛАР – чекланган доирадаги ҳарбий низолар (ҳаракатлар ва қуролли тўқнашувлар) ҳисобланади, бунда уруш ҳолати эълон қилинмайди. Қуролли можаролар келиб чиққан ва Ўзбекистон Республикаси бу можароларга тортилган тақдирда Қуролли Кучлар дарҳол уларни бартараф этиш чора–тадбирларини кўрадилар. Батафсил »

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР РЕЗЕРВИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР РЕЗЕРВИ – Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди юзага келган, фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда тинчлик ва уруш даврида ҳаракатдаги қўшин гуруҳларини кучайтириш ҳамда янги қўшин гуруҳларини тузиш учун, шунингдек мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлашга доир бошқа вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланган ҳарбий таълим олган одам ресурслари ҳамда моддий–техника воситалари заҳиралари. Батафсил »

ҚУРОЛ

ҚУРОЛ – бу физикавий, кимёвий ва биологик таъсирни таъминловчи, ҳужум қилиш ва фаол ҳимоя қилиш воситаси, яъни, душманнинг тирик кучлари ва жанговар техникасини йўқотиш ёки сафдан чиқариш воситасидир. Стандарт қуроллар биргаликда, нафақат ўточар қуролларга, балки, портловчи қури­лмаларга ҳам тааллуқли бўлган турлича қўлбола усулда тайёрланган мослама ва қурилмалар ҳам тадқиқот қилинади. Демак, ушбу турдаги экспертизаларни ўтказувчи экспертлар ўточар қуролларнинг тўлиқ характеристикалари акс этган ва етарлича тўлиқ таърифларга эга бўлишлари лозим. Барча қуролларни таъсир қилиш ёки энергия манбаларига кўра қуйидаги турларга ажратиш ... Батафсил »

ҚУРИЛИШ ПУДРАТИ

ҚУРИЛИШ ПУДРАТИ – белгиланган муддатда буюртмачининг топшириги билан муайян объектни дуриш ёки бошқа дурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тулаш мажбуриятини олади. Тугалланмаган дурилишнинг мулкдори у буюртмачига топширилгунча ва унинг ҳақи тулангунча пудратчи ҳисобланади. Батафсил »

ҚОНУНЧИЛИКНИ ТИЗИМЛАШТИРИШ

ҚОНУНЧИЛИКНИ ТИЗИМЛАШТИРИШ – норматив–ҳуқуқий актларни тартибга солиш ва такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган фаолият бўлиб, уларни белгиланган ва ўзаро ички боғланган тизим ҳолига келтиришни англатади. Қ.т. қонуний тартибга солишни такомиллаштириш, қонунчиликни эскирган актлар ва ўзаро қарама–қарши нормалардан халос қилиш, норматив ҳужжатлардан фойдаланишни енгиллаштириш ва соддалаштириш, жамиятнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий тарбияси даражасини оширишда катта аҳамиятга эга. Қ.т.нинг мақсади ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш, бир тизимга келтириш, уларни фойдаланиш учун қулай қилиб (муайян бўлим, рукнлар асосида таснифлаб) жойлаштиришдан иборат. Қ.т. анъанавий икки шаклда ... Батафсил »

ҚОНУНЧИЛИК ТИЗИМИ

ҚОНУНЧИЛИК ТИЗИМИ – 1) бу ҳуқуқий нормаларнинг ифодаланиш шаклини ўзида акс эттирган ҳуқуқ манбаларининг мажмуидир; 2) ҳуқуқ манбаларининг тузилишини, яъни норматив–ҳуқуқий актлар тизимини ифодаловчи ҳуқуқнинг ташқи шакли – кўринишидир. Қ.т. қуйидаги қонунчилик тузимлаларини (умумлашмаларини) ўз ичига олади: Биринчиси бу қонунчилик соҳалари бўлиб, муайян ҳуқуқ соҳасининг предмети ҳисобланган ижтимоий муносабатларнинг айнан муайян турини тартибга солувчи нормалар тушунилади (мас., ер, оила, жиноят қонунчилиги ва шу к.). Иккинчиси бу қонунчилик соҳаси ичидаги йирик тузимла бўлиб, соҳавий ижтимоий муносабатларнинг муайян турларини тартибга солувчи ҳуқуқ ... Батафсил »

Юқорига