ҚОНУНЧИЛИК ТАШАББУСИ ҲУҚУҚИ – Конст. томонидан белгиланган субъектларнинг қонун чиқарувчи органга қонун лойиҳалари ва қонунчиликка оид таклифларни тақдим этиш ҳуқуқи. Қ.т.ҳ. – субъектив ҳуқуқ бўлиб, белгиланган расмий тартиблар асосида ва шаклда амалга оширилиши мумкин. Ўз.Рда қ.т.ҳ. – бу Конст.да белгиланган ваколатли органлар, ташкилотлар ва шахслар томонидан муайян қонун лойиҳасини ёки янги қонун қабул қилиш тўғрисидаги, шунингдек амалдаги қонунни ўзгартириш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги таклифнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси эътиборига тақдим этилиши ва парламент томонидан бу масалани белгиланган тартибда кўриб ... Батафсил »
Рукн архиви: Қ-ҳарфи
Feed SubscriptionҚОНУНЧИЛИК ТАШАББУСИ
ҚОНУНЧИЛИК ТАШАББУСИ – белгиланган тартибга мувофиқ, (ваколатли орган ёки мансабдор шахс томонидан) қонунчилик муассасасига қонун лойиҳасини расмий киритиш. Қ.т.– қонунчилик жараёнининг биринчи босқичи ҳисобланади. У тегишли қонунчилик органига қонун лойиҳасини ўзининг йиғилишида кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш мажбуриятини юклайди. Қ.т.шундай бир ҳаракатлар йиғиндисидирки, бунинг натижасида қонун чиқарувчи органга қонун лойиҳаси ёки қонунчилик таклифи киритилади ва парламент янги қонун чиқариш, амалдагисини ўзгартириш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун қабул қилади. Бошқача айтганда, Қ.т.қонун лойиҳаси ёки қонунчилик характеридаги таклифни ... Батафсил »
ҚОНУНЧИЛИК
ҚОНУНЧИЛИК – 1) давлат томонидан ўз функцияларини амалга оширишнинг асосий усулларидан бири бўлиб, давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунлар чиқаришда ифодаланади; 2) ижтимоий муносабатларни тўла тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси ёки ижтимоий муносабатларнинг бир соҳаси (фуқаролик Қ., жиноят Қ., маъмурий Қ. ва б.) “Норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга кўра, Қонунда белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қ. ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат норматив–ҳуқуқий ҳужжат дейилади ва норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар қ.ҳужжатлари ҳисобланади. Кенг маънода Ўз.Рнинг қ. ҳужжатлари ... Батафсил »
ҚОНУНОСТИ АКТИ
ҚОНУНОСТИ АКТИ – давлат ҳокимияти органларининг қонунга нисбатан пастроқ юридик кучга эга бўлган ҳуқуқий акти. Қ.а. қонунга асосан ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан чиқарилади. Қ.а. лари умуммажбурий тусдаги (норматив) ва умуммажбурий тусга эга бўлмаган (норматив бўлмаган) ҳуқуқий ҳужжатларга бўлинади. «Норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга кўра, Ўз.Рда норматив тусдаги қонуности актларига Ўз.Р Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг умуммажбурий тусдаги ҳуқуқий актлари киради, норматив бўлмаган қонуности актларига эса умумюрисдикция ва хўжалик судлари қарорларини мисол ... Батафсил »
ҚОНУННИНГ ОРҚАГА ҚАЙТИШ КУЧИ
ҚОНУННИНГ ОРҚАГА ҚАЙТИШ КУЧИ – қонун таъсирининг қонун кучга киришидан аввалги ҳолатларга татбиқ этилиши. Қ.о.қ.к. умумий тартибдан алоҳида ҳолат бўлиб, у қонуннинг ўзида ёки амалга киритилиши ҳақидаги ҳужжатда махсус кўрсатилиши керак. Чунончи, ЖК 13-моддасининг 2–бандида кўрсатилишича, қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан татбиқ этилади. Батафсил »
ҚОНУННИНГ ОРҚАГА ҚАЙТИШ КУЧИ
ҚОНУННИНГ ОРҚАГА ҚАЙТИШ КУЧИ – қонун эълон қилинмасдан илгари вужудга келган муносабатларга (фуқаролик ва жиноий ишлар) нисбатан шу қонуннинг тадбиқ қилиниши. Қонуннинг орқага қайтиш кучи умумий қоидадан истисно сифатида айрим ҳолларда учрайди, шунинг учун унинг қулланилиши қабул қилинган қонуннинг ўзида ёки уни амлга киритиш тартиби тўғрисида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорида назарда тутилган бўлиши керак. Батафсил »
ҚОНУННИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ
ҚОНУННИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ – қонунни маълум нашрда босиб чиқариш йўли билан ҳаммага маълум қилиш. Қонунни эълон қилишнинг расмий ва норасмий турлари фарқланади. Қонуннинг расмий эълон қилиниши – қонун чиқариш жараёнининг мустақил босқичи бўлиб, у қабул қилинган қонуннинг расмий матни дубликатларини яратиш ва унинг кучга кириш муддатини аниқлаш учун зарурдир. У расмий – юридик маънога эга бўлиб, қабул қилинган қонуннинг тўла ва аниқ матнини уни қонунлар мажмуа ва тўпламларида, ҳуқуқ нормаларини қўллаш ҳужжатларида, босма ишларда ва бошқаларда далил қилиб келтириш мумкин ... Батафсил »
ҚОНУНЛАР ТУПЛАМИ
ҚОНУНЛАР ТУПЛАМИ – олий давлат вакиллик органи яъни Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонун хужжатлари мажмуаси (тўплами). Батафсил »
ҚОНУНЛАР КОЛЛИЗИЯСИ
ҚОНУНЛАР КОЛЛИЗИЯСИ (лотинча collisio – тўқнашув) – бир турдаги масалаларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган икки ёки ундан кўп амалдаги норматив ҳужжатларнинг тўқнашуви (бир–бирига мос келмай қолиши). Қ.к. мазкур ҳолат учун қўлланилиши лозим бўлган норматив ҳужжатни танлаш орқали ҳал этилади. Айнан қонун ижодкорлиги органи томонидан чиқарилган актлар ўртасида номутаносиблик вужудга келган тақдирда, муддати бўйича кейинроқ қабул қилинган акт қўлланилади. Бундай тафовут худди шу каби муносабатни тартибга солувчи янги қонун қабул қилинганидан сўнг эскиси бекор қилинмаган ҳолатларда вужудга келиши мумкин. Умумий ... Батафсил »
ҚОНУНИЙЛИК
ҚОНУНИЙЛИК – бу жамиятдаги барча ҳуқуқ субъектлари томонидан қонун ва қонун ости ҳужжатларига тўла риоя қилинишидир. Қонунийликнинг принциплари: қонунийликнинг бирлиги – мамлакат ҳудудида қонун ва қонун ости ҳужжатлари бир хилда тушунилиши ва қўлланилиши; Конст. ва қонунларнинг устунлиги – барча норматив ва индивидуал ҳуқуқий ҳужжатлар Конст. ва қонунлар асосида қабул қилиниши ва уларга зид келмаслиги; инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг, бурчларининг кафолатланганлиги –қонунийлик кафолат вазифасини ўтайди; қонунийликни маданият билан боғлиқлиги – жамият аъзолари юқори даражада маданиятли, жумладан ҳуқуқий маданиятли бўлганларидагина ... Батафсил »