ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ ҲИСОБГА ОЛИШ РЎЙХАТЛАРИ – қимматли қоғозларни депозитарийда сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича депозитар операциялар стандартлари билан белгиланган ёзувлар тизими; Давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда белгиланган тартибда рўйхат рақамини олган қимматли қоғозларнигина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилишига ва муомалада бўлишига йўл қўйилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган қимматли қоғозларни чиқариш ғайриқонуний ҳисобланади ва бу ҳол эгасидан уларнинг ҳамда мазкур қимматли қоғозларни сотишдан тушган пулнинг олиб қўйилишига ва бой берилган наф қопланишини ҳисобга олган ҳолда инвесторларга қайтариб берилишига сабаб бўлади. ... Батафсил »
Рукн архиви: Қ-ҳарфи
Feed SubscriptionҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙСИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙСИ – Ўзбекистон Республикаси депозитарийларида қимматли қоғозларни сақлаш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш ва қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи депозитарий. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган “Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида”ги қонун билан билан қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тартибга солинади. Марказий депозитарий қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат унитар корхонаси сифатида тузилади. Марказий депозитарий ўз фаолиятини хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар ва бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширади. Марказий депозитарий хизматлари учун олинадиган тарифлар миқдори ... Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИТЕНТИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИТЕНТИ – қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида ўз номидан мажбуриятли бўлган юридик шахс ёки давлат органидир. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯСИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯСИ – уларнинг дастлабки эгалар (инвесторлар) – юридик ва жисмоний шахсларга сотиш йўли билан қимматли қоғозларни муомалага чиқариш бўлиб ҳисобланади. Қимматли қоғозлар эмиссияси қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: Акциядорлик жамияти таъсис этилиб, акциялар унинг муассислари ўртасида жойлаштирилган вақтда;Акциялар чиқариш йўли билан акционерлик жамиятининг дастлабки устав капитали миқдори кўпайтирилаётган вақтда; Облигациялар ва бошқа қарз мажбуриятларини чиқариш йўли билан юридик шахслар, давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан қарз капиталини жалб этишда;Республика бўйича корхоналарнинг ўзаро қарз мажбуриятларини сўндириш вақтида. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯ СЕРТИФИКАТИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯ СЕРТИФИКАТИ – қонунга мувофиқ ҳолларда давлат ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозларни эркин муомалага чиқариш ҳуқуқига эга эканлигини исботловчи ҳужжатдир. Ҳозирги вақтда бу ҳужжат амлдаги қонунчиликда кўзда тутилмаган. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭГАСИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭГАСИ – қонунда белгиланган қимматбахо қоғозларига мулк ҳуқуқига эга бўлган ва амалга оширадиган шахс тушунилади. Қонунчиликка мувофиқ фуқаролик муомалада қимматли қоғозлар эгаси эмитентга қарашли ҳар қандай қимматли қоғозлар турининг 35 фоизи ва ундан ортиғига эга эканлиги хақидаги ахборотни ошкор этиши шарт. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ҲАРАКАТИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ҲАРАКАТИ – депозитарийларнинг ҳисобга олиш рўйхатларида қайд қилинадиган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ўтиши. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МУОМАЛАСИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МУОМАЛАСИ – уларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган, қимматли қоғозлар эгаси алмашинувига олиб келадиган бошқа ҳаражатлар. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ бизнинг мамлакатимиз ҳудудида фақат давлат рўйхатидан ўтказилган ва белгиланган тартибда рўйхат рақамини олган қимматли қоғозларнигина эмиссия қилиш ва муомалага чиқариш учун рухсат берилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган қимматли қоғозларни чиқариш ноқонуний ҳисобланади. Улар қимматли қоғозлар эгасидан тортиб олинади, уларни сотишдан тушган тушум эса, бой берилган фойдани қоплаш ҳисобга олиниб, инвесторларга қайтарилади. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ДЕПОЗИТАРИЙЛАРИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ДЕПОЗИТАРИЙЛАРИ – қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича фаолият юритувчи қимматли қоғозлар бозори институтлари. Депозитарийлар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан чет эл жисмоний ва юридик шахслари томонидан юридик шахснинг исталган ташкилий–ҳуқуқий шаклида тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган банклар, реестр эгалари тегишли лицензия асосида қимматли қоғозлар бозорида депозитарий сифатида фаолият кўрсатишлари мумкин. Депозитарий устав фондининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида тегишли юридик шахснинг ташкилий–ҳуқуқий шаклига нисбатан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги керак. ... Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ БОШҚАРИШ ФАОЛИЯТИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ БОШҚАРИШ ФАОЛИЯТИ – қимматли қоғозлар ва эмиссия проспектларини чиқаришни рўйхатга олиш, эмитентларнинг уларда назарда тутилган шартлар ва мажбуриятларга риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш; мутахассисларни аттестациялаш, инвестиция институтлари фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш; инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчилари берган шикоятларни кўриб чиқиш ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари бажариши мажбурий бўлган хулосалар чиқариш, кўрсатмалар бериш йўли билан давлат бошқаруви ваколатли органлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятдир. Батафсил »