ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА САВДОНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ФАОЛИЯТИ – қимматли қоғозлар бозорида савдони лицензия асосида иш олиб борадиган фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари) ва инвестиция институтлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этишдир. Батафсил »
Рукн архиви: Қ-ҳарфи
Feed SubscriptionҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТАШКИЛОТИНИНГ ЎЗИНИ–ЎЗИ БОШҚАРИШИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТАШКИЛОТИНИНГ ЎЗИНИ–ЎЗИ БОШҚАРИШИ – қонунда белгиланган ҳолда қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг бирлашмалар (уюшмалар) тузиш орқали ўз ва мижозларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун юритадиган фаолиятидир. Бу бирлашма (уюшма) ларнинг барча даромадлари улар томонидан фақат устав вазифаларини бажариш учун сарфланади ҳамда қатнашчилар ўртасида тақсимланмайди. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ҚАТНАШЧИЛАРИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ҚАТНАШЧИЛАРИ – қимматли қоғозларнинг эмитентлари, инвесторлар, инвестиция институтлари, шунингдек уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари), давлат томонидан қимматли қоғозлар бозорини бошқариш ва мувофиқлаштириш ваколати берилган органлар ва бошқалар. Амалдаги қонунчилик нормалари жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг қатнашишлари тартиби аниқ белгилаб берилгандир. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ – жисмоний ва юридик шахсларнинг қимматли қоғозлар чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва ҳақини тўлаш билан боғлиқ муносабатлари тизимидан иборат. Қимматли қоғозлар бозори иқтисодий муносабатларнинг ўзига хос соҳаси бўлиб, унинг объекти қиғозлардир. Қимматли қоғозлар бозори (банклар, махсус кредит институтлари ва жамғарма биржалари) орқали хўжалик юритувчи субъектлар, давлат ва хусусий шахсларнинг пул жамғармалари тўпланади ва ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришда фойдаланиш учун йўналтирилади. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН ДЕПОЗИТАР ОПЕРАЦИЯЛАР (ДЕПОЗИТАР ОПЕРАЦИЯЛАР)
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН ДЕПОЗИТАР ОПЕРАЦИЯЛАР (ДЕПОЗИТАР ОПЕРАЦИЯЛАР) – қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича депозитарийлар томонидан ҳисобга олиш руйхатларида амалга ошириладиган операциялар Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР – мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган холда тасдиқловчи хужжатлар қимматли қоғозлар ҳисобланиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади. Қимматли қоғозлар жумласига қуйидагилар киради: облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган жамғарма дафтарчаси, коносамент, акция ҳамда қонун хужжатлари билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа хужжатлар киради. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗ ЭГАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ (РЕЕСТРИ)
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗ ЭГАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ (РЕЕСТРИ) – рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар эгаларининг исталган санадаги ҳолат бўйича тузилган рўйхати бўлиб, уларга қарашли эгаси ёзилган қимматли қоғозларнинг миқдори, номинал қиймати ва тоифаси ушбу рўйхатда кўрсатилади. Батафсил »
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗ ЭГАЛАРИ РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗ ЭГАЛАРИ РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТ – бу қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш тизимини ташкил этадиган ва бу тизимга тааллуқли бўлган маълумотларни тўплаш, қайд этиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим этиш қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш соҳасидаги фаолият деб ҳисобланади. Қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи инвестиция институти қимматли қоғозлар эгалари реестрини сақловчи (реестр сақловчи) деб аталади. Батафсил »
ҚИЛМИШ ЁКИ ШАХС ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛИГИНИ ЙЎҚОТГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ
ҚИЛМИШ ЁКИ ШАХС ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛИГИНИ ЙЎҚОТГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ – ишни тергов қилиш ёки судда кўриш вақтида шароит ўзгарганлиги туфайли содир этилган қилмиш ўзининг ижтимоий хавфлилигини йўқотган деб топилса, жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Ишни тергов қилиш ёки судда кўриш вақтида шароит ўзгарганлиги туфайли жиноят содир этган шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган деб топилса, жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Биринчи ҳолда содир этилаётган вақтда ижтимоий хавфли бўлган қилмишнинг ўзи кейинчалик бу хусусиятини йўқотади. Иккинчи ҳолда эса ... Батафсил »
ҚИЛМИШ
ҚИЛМИШ – кўринишидаги ҳуқуқбузарлик ўз навбатида фуқаролик–ҳуқуқий (моддий зарар етказиш, мажбуриятни бажармаслик ва ҳ.); маъмурий–ҳуқуқий (майда безорилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ҳ.к); интизомий–ҳуқуқий (ишга келмаслик, кеч қолиш ва ҳ.)ларга бўлинади. Батафсил »