ҚИЙНАШ – кўп маротаба ёки узоқ вақт давомида оғриқ етказиш билан боғлиқ ҳаракатлар, чимчилаш, савалаш, тўмтоқ ёки ўткир учли нарсалар билан кўплаб, аммо унча катта бўлмаган шикастлар етказиш, қиздирилган буюмлар билан одам танасига таъсир кўрсатиш ёки бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлардир. Батафсил »
Рукн архиви: Қ-ҳарфи
Feed SubscriptionҚИЗИЛ КИТОБ
ҚИЗИЛ КИТОБ – бу йўқолган ёки йўқолиш арафасида турган, йўқолиб бораётган, камёб ва камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг генофондини сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилган маълумотлар рўйхати (реестри). Ушбу китобда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларининг қисқача тавсифи, тарқалиши, ўсиш ва яшаш шароити, кўпайиши, ареали (тарқалиш майдони) ва унинг ўзгариши, уларни маданийлаштириш ва хонакилаштириш, муҳофаза этиш чоралари кўрсатилган бўлади. 1940 йилдан бошлаб Халқаро табиатни қўриқлаш иттифоқи «Халқаро Қизил китоб»га маълумотлар тўплай бошлади ва 1966 йили «Қизил китоб фактлари» (Red Data Bооk) ... Батафсил »
ҚИЁСИЙ КРИМИНОЛОГИЯ
ҚИЁСИЙ КРИМИНОЛОГИЯ – бу маълум бир мамлакатлардаги жиноятчиликнинг ҳолатини, содир этилиш шароити ва сабабларини, қонуниятларини қиёслаб урганувчи криминологиянинг алоҳида йўналиши. Жиноятчиликни қиёсий ўрганиша етакчи илмий метод сифатида қиёсий методни онгли, назарий ва методологик асосда қўллашга асосланган.Жиноятчиликни қиёсий тадқиқ қилишнинг аҳамияти шундан иборатки, маълум бир даврлардаги жиноятчиликнинг ахволи, унинг ривожланиш қонуниятлари, жиноятчиликни олдини олиш, бартараф этиш воситалари урганилади ва узаро таққосланади. Шунда улардаги салбий ва ижобий жиҳатлар, афзал ва самарали томонлар аниқланади. Бу маълумотлар ҳар томонлама ўрганилиб, умумий хулоса чиқарилади. Унинг ... Батафсил »
ҚИЁСИЙ ЖИНОЯТЧИЛИК
ҚИЁСИЙ ЖИНОЯТЧИЛИК – бу маълум бир мамлакатлардаги жиноятчиликнинг ахволини, уни содир этиш шароити ва сабабларини, қонуниятларини қиёслаб урганувчи криминологиянинг бир тармоғи ҳисобланади. Криминологиянинг бу тармоғида купчилик мамлакатлардаги жиноятчилик ахволи ва қонуниятларини умумийлик ва алохидалик тамойилларин аниқлаб олишимиз мумкин. Қиёсий жиноятчилик қиёслаш–таккослаш хулосаларига олиб келадиган тадкикотлардаги асосий ва етакчи илмий метод сифатида қиёсий методни онгли, назарий ва методологик асосда қўллашга асосланган. Қиёсий жиноятчиликнинг ахамияти шундан иборатки, маълум бир даврлардаги жиноятчиликнинг ахволи, унинг ривожланиш қонуниятлари, жиноятчиликни олдини олиш, бартараф этиш воситалари урганилади ... Батафсил »
ҚАТЪИЙ СОЛИҚ
ҚАТЪИЙ СОЛИҚ – жисмоний шахсларнинг шуғулланаётган тадбиркорлик фаолиятининг турларига қараб даромадидан қатъий белгиланган ҳажмларда олинадиган солиқ. Батафсил »
ҚАТЪИЙ ГАРОВ
ҚАТЪИЙ ГАРОВ – фуқаролик муомаладаги гаровларнинг бир тури бўлиб, бунда гаров нарсаси гаров тўғрисида далолат берувчи белгилар қўйилган ҳолда гаровга қўювчида қолдирилиши мумкин бўлган гаров ҳисобланади Батафсил »
ҚАТТИҚ ТАРТИБЛИ КОЛОНИЯЛАР
ҚАТТИҚ ТАРТИБЛИ КОЛОНИЯЛАР – жазони ижро этиш колонияларининг бир тури. Қ.т.к.да вояга етган маҳкумларни сақлаш уларни мўлжалланган қаттиқ тартибли колониялардан суд хукмига биноан юборилган, турма ва махсус тартибли колониялардан рағбатлантириш тариқасида ўтказилган, суд тайинлаган турма қамоғи муддатини ўтаганидан сўнг ўтказилган ва суд томонидан интизомий жазо тариқасида манзил колониялардан қайтарилган маҳкумлар сақланадилар. Қаттиқ тартибли колонияларда, шунингдек, илгари қасдан содир этилган жинояти учун озодликдан маҳкум қилиш жазосини ўтаган ва ўта оғир жиноят содир этгани учун яна судланган аёллар, ўта хафли рецивидист деб ... Батафсил »
ҚАСОС
ҚАСОС – шахс томонидан содир этилган муайян ҳаракатлари учун унга қарши ҳаракат содир этишни ўйғотадиган ҳиссиёт. Батафсил »
ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРИШ
ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРИШ – қонунга хилоф равишда бошқа шахсни ҳаётдан махрум қилиш (ЖК 97-модда). Батафсил »
ҚАСДДАН БАНКРОТ БЎЛИШ
ҚАСДДАН БАНКРОТ БЎЛИШ (иқтисодий ночорлик) – корхона раҳбари ёки мулкдорининг атайин корхонанинг тўловга қобилиятсизлигини яратиши ёки ошириши, корхонага шахсий манфаатларидан ёки бошқа шахсларнинг манфаатларидан келиб чиқиб зарар етказиши тушунилади. қимматбаҳо қоғозлар бозори қатнашчилари қимматли қоғозларларнинг эмитентлари, инвесторлар ва инвестиция институтлари, шунингдек уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), фонд биржалари (биржаларнинг фонд булимлари), қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш буйича давлат томонидан ваколат берилган органлар ва бошқалар) ҳисобланади Батафсил »