Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Қ-ҳарфи

Feed Subscription

ҚАСДДАН БАДАНГА ЎРТАЧА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ

ҚАСДДАН БАДАНГА ЎРТАЧА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ – 1) соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврга ёмонлашуви; 2) умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқотилиши (ЖК 105-модда) Батафсил »

ҚАСДДАН БАДАНГА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ

ҚАСДДАН БАДАНГА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ – соғлигини бузишни истаган ҳолда баданга руҳий еки жисмоний таъсир кўрсатиш орқали ҳаёт учун хавфли шикаст; соғлиққа ҳақиқий зиён етказиш; меҳнат қобилиятини 33% дан юқорисини йўқотиш; баданга эстетик зиён етказиш. ҳомила тушишига сабаб бўлиши (ЖК 104–м.) Батафсил »

ҚАСДДАН БАДАНГА ЕНГИЛ ШИКАСТ ЕТКАЗИШ

ҚАСДДАН БАДАНГА ЕНГИЛ ШИКАСТ ЕТКАЗИШ – 1) соғлиқнинг олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига сабаб бўлган шикастлар; меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлмаган шикастлар киради (ЖК 109–м.). Батафсил »

ҚАСД

ҚАСД – ЖК моддасида жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган вақт деб ҳисобланган бўлиб, уни содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади. (ЖК 21-модда). Қасд айбнинг бир шакли ҳисобланади. Қасддан содир этилган айб эҳтиётсизликка қараганда хавфлироқ бўлиб, қонуншунос томонидан оғир ва ўта оғир жиноятларни асосан айбнинг қасд шакли билан содир этилиши белгилаб қўйилган. Жиноий қасдни йўналтирилганлиги ва моҳияти жиноятни квалификация қилишда муҳим ... Батафсил »

ҚАРШИ ТОМОН ВА УЧИНЧИ МАМЛАКАТ ҲУҚУҚИГА ҲАВОЛА ЭТИШ

ҚАРШИ ТОМОН ВА УЧИНЧИ МАМЛАКАТ ҲУҚУҚИГА ҲАВОЛА ЭТИШ – халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқини қўллаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этиш усулларидан бири бўлиб, унга кўра бир давлатнинг коллизион нормаси орқали чет эл ҳуқуқига ҳар қандай ҳавола этилиши тегишли мамлакатнинг коллизион ҳуқуқига эмас, балки моддий ҳуқуқига ҳавола этиш деб қаралади. Батафсил »

ҚАРШИ ТАРАФ

ҚАРШИ ТАРАФ – ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мадсадида даъво тақдим этаётган ёки манфаатларини кузлаб даъво тақдим этилган ташкилотлар ва фуқаролар даъвогардир. Даъво талаби қаратилган ташкилотлар ва фуқаролар жавобгардир. Улар ўзаро бир–бирларига қарши тарафлар ҳисобланади. Батафсил »

ҚАРШИ ТАЛАБ

ҚАРШИ ТАЛАБ – фуқаролик шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришга қаратилган иштирокчиларнинг бир–бирига (ўзаро) талабларига айтилади. Батафсил »

ҚАРШИ РЕКЛАМА

ҚАРШИ РЕКЛАМА – хўжалик юритувчи субъектнинг ўз рекламаси орқали рақобатчиларнинг мол–мулкига, ишлаб чиқарган маҳсулотларига (кўрсатадиган хизматларига) ва тадбиркорлик нуфузига зиён етказиши мумкин бўлган ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тарқатиши тушунилади. Батафсил »

ҚАРШИ ОФЕРТА

ҚАРШИ ОФЕРТА – фуқаролик ҳуқуқида оферентнинг шартнома тузиш таклифига акцептант томонидан қўшимча ёки ўзгартириш киритган ҳолда ўз таклифини бериши тушунилади. Батафсил »

ҚАРШИ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ИЖРОСИ

ҚАРШИ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ИЖРОСИ – фуқаролик ҳуқуқий шартномасининг тарафларидан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга хақли. Батафсил »

Юқорига