ВОЗ КЕЧИШ ҲАҚИ – шартномавий муносабатларда тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбуриятни бажариш ўрнига воз кечиш ҳақи тўлаш б-н бекор бўлиши. В.к.ҳ. пул тўлаш, мол-мулк бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва ш.к. шаклларда бўлиши мумкин. В.к.ҳ.нинг миқдори муддати ва уни бериш тартиби тарафлар келишувига асосан белгиланади. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга киришаётган тарафлар уни бекор бўлишининг эҳтимол тутилган шакли сифатида ёки агар тарафлар уни асл ҳолида бажариш мумкин эмас деб ҳисоблаганда мажбуриятни бажаришнинг кейинги жараёнида в.к.ҳ. бўйича келишишлари мумкин. Мажбурият бажарилиши кечиктирилиб юборилганда ҳам ... Батафсил »
Рукн архиви: В-ҳарфи
Feed SubscriptionВИЧ–ИНФЕКЦИЯЛАРИНИ ЮҚТИРИШ
ВИЧ–ИНФЕКЦИЯЛАРИНИ ЮҚТИРИШ – ўзида таносил касаллиги борлигини билатуриб бошқа шахсга юқтириш. Таносил касалликлари – бу одатда жинсий йўл б-н юқтириладиган юқумли касалликлардан бири бўлиб, уларга сифилис, гонорея, перелой, триппер, юмшоқ шанкр, жинсий мояклар лимфогранулематози ва б. тааллуқлидир. Таносил касаллигининг хусусияти, уни даволаш имкони ёки касаллик туфайли келиб чиқадиган оқибатлар жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди. Айбдорнинг қилмишларини ЖК 113-м. бўйича тавсифлаш учун шахсни фақат таносил касаллиги б-н оғриганлик ва олдиндан билатуриб бошқа кишини мазкур касалликка дучор этганлигини аниқлаш лозим. Бошқа юқумли ёки ... Батафсил »
ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТ
ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТ – бошқарувнинг республика шакли ўрнатилган айрим мамлакатларда (АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Қозоғистон ва б.) президентнинг доимий ўринбосари. Вице–президент қоидага кўра президент б-н бир хил муддатга ва ўша усулда сайланади. В.–п. номзодига қўйиладиган талаб, одатда президент номзодига қўйиладиган талаб б-н бир хил бўлади. Қатор давлатлар конс.сига мувофиқ в.–п. лавозими бўйича парламент юқори палатасининг раиси ҳисобланади. Қатор ҳолатлар (президентнинг вафоти, истеъфога чиқиши, четлатилиши, касал бўлиши, йўқ бўлиши) содир бўлганда в.–п. ўз–ўзидан президент лавозимини эгаллайди ёки фақат шу ҳолатлар амалда бўлган вақтда унинг ... Батафсил »
ВИТАСФЕРА
ВИТАСФЕРА (лотинча vita – ҳаёт ва юнонча sphaire – шар) – биосферанинг ўз ичига ҳозирги яшаётган организмлар ва уларнинг биоген айланишига жалб қилинган атмосфера, гидросфера ва фитосферанинг маълум қисмларини қамраб олган қатлами. В. тушунчаси “жўғрофий қобиқ” (ландшафт муҳит) тушунчасидан фарқланади ва ўз ичига ҳаёт деярли учрамайдиган геотизимларни (фаол вулқонлар, лава кўллари, абадий музликларнинг ўта тоза қисмлари ва б. абиоген ландшафтлар) қамраб олмаслиги б-н тавсифланади. (муал. – А.Нигматов) Батафсил »
ВИНДИКАЦИОН ДАЪВО
ВИНДИКАЦИОН ДАЪВО – мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи. Қонунсиз эгалик инсофли ёки инсофсиз бўлиши мумкин. Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган бўлса у инсофли эгалловчи бўлиб (бунинг акси инсофсиз эгалловчи тушунчасини беради), мол-мулк мулкдор томонидан ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс томонидан йўқотиб қўйилган ёхуд мулкдордан ёки у мол-мулкини берган шахсдан ўғирланган, ё бўлмаса уларнинг ихтиёридан ташқари ... Батафсил »
ВИЛОЯТ
ВИЛОЯТ – ЎзР маъмурий–ҳудудий тузилишининг асосий бўлаги. Ўзбекистонда 12 та вилоят мавжуд. Булар: Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятларидир. ЎзР Конс.нинг 69-м.га биноан, вилоятлар чегараларини ўзгартириш, шунингдек, уларни ташкил қилиш ва тугатиш Олий Мажлиснинг розилиги б-н амалга оширилади. ЎзРнинг «ЎзРда маъмурий–ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги 1996 й. 30 авг. Қонунига мувофиқ, в.ларни ташкил этиш ва тугатиш, чегарасини ўзгартириш, в.ларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва ... Батафсил »
ВИКТИМОЛОГИЯ
ВИКТИМОЛОГИЯ (лотинча victima – қурбон ва грекча logos – таълимот) – криминологиянинг жиноят қурбонининг хусусиятлари ва хулқ-атворини, унинг жиноят содир этилган вақтда ва у содир қилингандан кейин жиноятчи б-н бўлган муносабатлари, ўзаро алоқаларини ўрганадиган мустақил йўналиши. Шу сабабдан ҳам, жиноий хулқнинг сабаблари ўрганилаётганида унинг виктимологик жиҳатларига эътибор бериш керак. В.нинг вазифаси жабрланувчилар шахсини, жиноятдан жабр кўрганлар, жиноятчи ва жабрланувчининг жиноят содир этилгунга қадар, у содир этилган вақтда ва содир этилганидан кейинги шахсий алоқалари, шунингдек, ўзаро муносабатларини тадқиқ этишдан иборатдир. Виктимология ... Батафсил »
ВИКТИМОЛОГИК ПРОФИЛАКТИКА
ВИКТИМОЛОГИК ПРОФИЛАКТИКА – виктомоген факторларнинг вужудга келишига йўл қўймаслик, уларни бартараф қилиш ёки нейтраллаштириш чораларини қўллаш, жиноятнинг потенциал қурбонларини аниқлаш ва уларни ҳимоя қилиш имкониятларини ошириш йўли б-н айрим турдаги жиноятларнинг олдини олиш. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ВИКТИМЛИК
ВИКТИМЛИК – инсоннинг айрим сифатлари (диний, жисмоний ва касбий) туфайли муайян объектив шарт-шароитларда жиноий тажовузнинг қурбони бўлиш хусусияти. Шахсий в. шахснинг ўзига хос бўлган хусусиятлари туфайли унинг жиноят қурбони бўлиш эҳтимоли. Бундай хусусиятлар қуйидагича бўлиши мумкин: алоҳида қобилиятларига эга бўлиш; ақлий ёки жисмоний жиҳатдан устунлик ёки унинг акси; психологик характер нуқтаи-назаридан ўзига хослиги (холерик хулқ атворнинг намоён бўлиши); маълум бир шахснинг алоҳидаликка, ёлғизликка интилиши, бунинг натижасида ёлғизланиб қолиб, ўзгаларни тушунмаслик ва б.. Шахсий в. хусусиятлари ўзгарувчан характерга эга. Шунинг учун ... Батафсил »
ВИКТИМИЗАЦИЯ
ВИКТИМИЗАЦИЯ – шахснинг жиноят қурбонига айланиш жараёни, шунингдек, ушбу жараённинг ягона ва оммавий тартибдаги натижаси. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »