Yangi hujjatlar

Рукн архиви: В-ҳарфи

Feed Subscription

ВИЗА

ВИЗА (французча – кўздан кечирилган) – турли давлат фуқароларининг бошқа бирон-бир давлатга кириши, ундан чиқиши, қисқа муддат яшаши ёки давлат ҳудудидан ўтиши учун ҳукумат маъсул органлари томонидан фуқаро паспортига қўйиладиган махсус расмий рухсат белгиси. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

ВЕТО

ВЕТО (лотинча veto – ман этаман) – 1) кенг маънода ваколатли шахс ёки орган томонидан у ёки бу қарорга нисбатан ёзма ва оғзаки шаклда қўйиладиган таъқиқ. 2) бир орган томонидан бошқасининг қарорига мутлоқ ёки шартли–чекланган таъқиқнинг қўйилиши. Замонавий давлатларда қандайдир бир органнинг қарорини тўхтатиб қўядиган ёки кучга киришига йўл қўймайдиган ҳаракат. Давлат бошлиғига парламент қабул қилган қонунларга В. қўйиш (қарорларни тақиқлаш) ҳуқуқининг берилиши алоҳида аҳамият касб этади. В.нинг мутлоқ (ёки резолютив), бунда давлат бошлиғи парламент қабул қилган қонунни узил–кесил қайтариш ... Батафсил »

ВЕСТМИНСТЕР МОДЕЛИ

ВЕСТМИНСТЕР МОДЕЛИ – конс. ҳуқуқ фанида бошқарувни парламент тизимининг кенг тарқалган номларидан бири (қ. Парламентаризм). Атама Англия парламенти қароргоҳининг номи (Вестминстер аббатлиги)дан келиб чиққан. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

ВЕРДИКТ

ВЕРДИКТ (лотинча vеrе diktum – ҳақ гап айтиш) – айрим хорижий мамлакатларда қасамёд этган маслаҳатчилар (присяжнийлар)нинг судланувчи айбдор ёки айбдор эмаслиги, шунингдек, айбдор бўлса, унга шафқат қилиш–қилмаслик тўғрисидаги хулосаси. Қасамёд этувчилар В.ни 6, 9 ёки 12 кишилик ҳайъатда чиқаради. Ҳайъат якдил қарорга эришмаган тақдирда, баъзи мамлакатларда мутлоқ кўпчиликнинг фикри инобатга олинади. (муал. – Ғ.Абдумажидов) Батафсил »

ВЕКСЕЛЬ ҲИСОБИ

ВЕКСЕЛЬ ҲИСОБИ – банк ёки ихтисослаштирилган кредит муассасаларининг векселларини муддати ўтмасдан сотиб олиш. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ВЕКСЕЛЬ ЭГАСИ

ВЕКСЕЛЬ ЭГАСИ – векселда кўрсатилган пулни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс. Векселда кўрсатилган пул олувчи шахс биринчи эгаси ҳисобланади. В.э. векселга ноқонуний эга бўлса ёки эга бўлаётганда қўпол эҳтиётсизлик қилса векселнинг олдинги эгасига қайтариши шарт. Векселларнинг бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши ўтказма ёзув индоссамент (вексель бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказилганлигини тасдиқловчи қимматли қоғоз) ёрдамида амалга оширилади. (муал. – И.Зокиров Батафсил »

ВЕКСЕЛЬ САНА

ВЕКСЕЛЬ САНА – тўлов муддати у берилганидан кейин муайян вақт ўтгач келадиган вексель. (муал. – А.Ли) Батафсил »

ВЕКСЕЛЬ БЎЙИЧА ДОМИЦИЛЬ

ВЕКСЕЛЬ БЎЙИЧА ДОМИЦИЛЬ – вексель эгасининг турар жойидан бошқа ерда жойлашган тўлов жойи кўрсатилган вексель бўйича тўлов жойи. (муал. – А.Ли) Батафсил »

ВЕКСЕЛЬ

ВЕКСЕЛЬ – вексель берувчининг ёхуд В.да кўрсатилган бошқа тўловчининг В.да назарда тутилган муддат келганда В. эгасига муайян суммани тўлаш юзасидан қатъий мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоз. В.лар оддий ва юбориладиган В.ларга бўлинади. В. берувчининг муайян суммадаги пулни В. олувчига ёхуд унинг буйруғига биноан белгиланган муддатда тўлашдан иборат қатъий мажбуриятини ўз ичига олган ҳужжат оддий В. ҳисобланади. Бунда тўловчи В. бўйича белгиланган муддатда тўловларни амалга оширишга (акцептни бажаришга) розилигини ёзма равишда тасдиқлаши шарт. В.ларни (хазина В.ларидан ташқари) чиқариш, рўйхатдан ўтказиш қоидалари, уларни ... Батафсил »

ВЕКСЕЛЛАРНИ ЎТКАЗИШ

ВЕКСЕЛЛАРНИ ЎТКАЗИШ – векселда кўрсатилган шахсга белгиланган миқдордаги маблағни ўтказиш. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

Юқорига