ВЕКСЕЛЛАРНИ ДИСКОНТИРЛАШ – векселларии ҳисобга олиш, яьни банкнинг векселларни уларни эгаларидан муддати ўтмасдан туриб сотиб олиши. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
Рукн архиви: В-ҳарфи
Feed SubscriptionВЕКСЕЛЛАР ДОМИЦИЛАЦИЯСИ
ВЕКСЕЛЛАР ДОМИЦИЛАЦИЯСИ – векселда унинг бошқа шахс томонидан тўланиши ҳақида ёзиб қўйилиши. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ВАҚТИНЧА ЎРИНБОСАРЛИК
ВАҚТИНЧА ЎРИНБОСАРЛИК – қ.: вазифани ўташ. Батафсил »
ВАҚТИНЧА САҚЛАШ
ВАҚТИНЧА САҚЛАШ – олиб кирилган товарлар ва транспорт воситалари божхона органига тақдим этилган пайтдан бошлаб чиқаришга рухсат берилгунга қадар танланган режимга мувофиқ божхона омборида бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан вақтинча сақланиши. Товарлар ва транспорт воситаларини В.с. режимига жойлаштиришда қисқа декларация қўлланилади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК НАФАҚАСИ
ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК НАФАҚАСИ– давлат тиббий–даволаш, тиббий профилактика муассасалари томонидан вақтинча меҳнатга қобилиятсиз деб топилган ва вақтинча қобилиятсизлик варақаси берилган ходимларга давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан тайинланадиган ва тўланадиган нафақа. Унинг миқдори ходим иш стажи ҳажмига, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик юз бериши сабабларига ва б. объектив ҳолатларга боғлиқ бўлиб, ходим ўртача иш ҳақининг 50 фоизидан 100 фоизгача бўлиши мумкин. В.м.қ.н. тайинлаш, унинг миқдорини белгилаш корхоналардаги Давлат ижтимоий суғуртаси комиссиялари томонидан қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК
ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК – ходимнинг касаллиги, бемор оила аъзосини парваришлаши ва б. назарда тутилган вазифаларни бажариш имкониятидан вақтинча маҳрум бўлиб қолиши. В.м.қ. тиббий даволаш муассасасининг ҳужжати б-н тасдиқланади. В.м.қ. варақасини бериши ва в.м.қ.ни тиббий экспертиза қилиш тартибига қонун ҳужжатларида белгиланган махсус назарда тутилган ҳоллардан ташқари в.м.қ. нафақаси тайинланади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
ВАҚТ НОРМАСИ
ВАҚТ НОРМАСИ – маълум меҳнат операциясини ёки маҳсулот бирлигини тайёрлаш учун сарфланган вақт (минут, соат, кун) ходим меҳнатини ўлчаш воситаси ва иш ҳақи тўлаш мезонларидан бири. В.н. тегишли норматив ҳужжатларда назарда тутиб белгиланади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
ВАФОТ ЭТГАН ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ФУҚАРО ҚАЙТИБ КЕЛИШИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
ВАФОТ ЭТГАН ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ФУҚАРО ҚАЙТИБ КЕЛИШИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ – вафот этган деб эълон қилинган фуқаро келиб қолган ёки унинг туриш жойи маълум бўлиб қолган тақдирда, суд янги ҳал қилув қарори б-н ўзининг илгариги ҳал қилув қарорини бекор қилади. Янги ҳал қилув қарори тегишинча мулкка нисбатан бошқарувчини ёки фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд қилиш дафтаридаги фуқаронинг вафотига доир ёзувни бекор қилиш учун асос бўлади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ВАСИЯТНОМАНИ ИЖРО ЭТУВЧИ
ВАСИЯТНОМАНИ ИЖРО ЭТУВЧИ – васият қилувчи в.и.этишни меросхўр ҳисобланмайдиган шахсга топшириши мумкин. Бу шахснинг в.и.э.га розилиги унинг қўли б-н васиятномага ёзган устхатида ёки васиятномага илова қилинган аризасида акс эттирилиши лозим. Меросхўрлар ўзаро келишиб, васиятноманинг ижросини меросхўрлардан бирига ёхуд бошқа шахсга топширишга ҳақлидир. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда, в.и.э. бир ёки бир неча меросхўрнинг талаби б-н суд томонидан тайинланиши мумкин. В.и.э. васиятнома бўйича меросхўрларни олдиндан хабардор қилган ҳолда васият қилувчи томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан истаган вақтда воз кечиш ҳуқуқига эга. ... Батафсил »
ВАСИЯТНОМА
ВАСИЯТНОМА – фуқаронинг унга тегишли бўлган мол-мулкни, мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзи вафот этгандан сўнг тасарруф этиш бўйича хоҳиш-иродасини ифода этадиган фармойиши. Бу ҳуқуқ васият қилувчига ўз ҳуқуқини амалга оширишда эркинлик беради. В. ёзилган жойи ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилиши лозим. Нотариал тасдиқланган ва уларга тенглаштирилган в. ёзма шаклда тузилган ҳисобланади. Ёзма шаклдаги в. васият қилувчининг ўз қўли б-н имзоланиши лозим. Агар в. қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли в.ни ўз қўли б-н имзолай олмаса, унинг ... Батафсил »