Yangi hujjatlar

Рукн архиви: В-ҳарфи

Feed Subscription

ВАСИЯТДАН ВОЗ КЕЧИШ

ВАСИЯТДАН ВОЗ КЕЧИШ – васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчи васият мажбуриятидан воз кечишга ҳақли. Қисман в.в.к.га, шартлар қўйиб ёки бошқа шахснинг фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди. Ушбу қонунда назарда тутилган ҳуқуқ айни бир пайтнинг ўзида ҳам меросхўр, ҳам васият мажбуриятини қабул қилиб олувчи ҳисобланган шахснинг меросдан воз кечиш ҳуқуқига боғлиқ бўлмайди. Агар васият мажбуриятини қабул қилиб олувчи ушбу қонунда назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлса, зиммасига васият мажбурияти юклатилган меросхўр бу мажбуриятни бажаришдан озод бўлади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ВАСИЯТГА АСОСАН МЕРОС ОЛИШ

ВАСИЯТГА АСОСАН МЕРОС ОЛИШ – меросхўр ўзига тегиши лозим бўлган меросни ёки унинг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга. Меросдан воз кечган ёхуд меросдан четлатилган шахс мерос олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ВАСИЯТ МАЖБУРИЯТИ

ВАСИЯТ МАЖБУРИЯТИ – васият қилувчи васият бўйича меросхўрнинг зиммасига бир ёки бир неча шахс фойдасига бирон–бир мажбуриятни мерос ҳисобидан бажаришни юклаши. Қонун бўйича ворислар жумласига кирадиган, шунингдек, кирмайдиган шахслар ҳам в.м. юзасидан ҳуқуқ олувчилар бўлишлари мумкин. В.м. юзасидан ҳуқуқ олувчига мерос таркибига кирадиган ашёни мулк қилиб ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ қилиб бериш, мерос таркибига кирмайдиган мол-мулкни унинг учун сотиб олиш ва унга бериш, унинг учун муайян ишни бажариш, унга муайян хизматлар кўрсатиш ва ҳ.к. в.м. нарсаси бўлиши мумкин. Васият қилувчи ... Батафсил »

ВАСИЙЛИКНИНГ ТУГАШИ

ВАСИЙЛИКНИНГ ТУГАШИ – васийлик: васий ёки васийликдаги шахс вафот этганда; вояга етмаганларга нисбатан – улар ўн тўрт ёшга тўлганда ёки ота-онасининг тарбиясига қайтарилганда; қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганларнинг муомала лаёқати суд томонидан тикланган тақдирда тугайди. Вояга етмаган бола ўн тўрт ёшга тўлганлиги сабабли васийлик тугаганида васий вазифасини бажарувчи шахс махсус тайинланмасдан вояга етмаган боланинг ҳомийси бўлиб қолади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ВАСИЙЛИК ЁКИ ҲОМИЙЛИКДАГИ ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ВАСИЙЛИК ЁКИ ҲОМИЙЛИКДАГИ ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИНИ БОШҚАРИШ – васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкини бошқариш мол-мулк жойлашган ерда ўрнатилади. В.ё.ҳ.ш.м.б., уларга тегишли мол-мулкни бошқаларга ўтказиш, васийлик ва ҳомийликдаги шахсларга тегишли пул ва б. қимматли буюмларни сақлаш, мол-мулкни бошқариш ва сақлаш б-н боғлиқ бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тартиби ва шартлари, шунингдек, в.ё.ҳ.ш.м.б. ва сақлаш бўйича васий ва ҳомийларнинг ҳисобот бериш тартиби қонун ҳужжатлари б-н белгиланади. Суднинг шахсни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ёки уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ёхуд мерос олиш ... Батафсил »

ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИКНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОРГАНЛАР

ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИКНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОРГАНЛАР – васийлик ва ҳомийлик вазифаларини амалга ошириш ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан – халқ таълими бўлимларига, суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан – соғлиқни сақлаш бўлимларига, соғлиғининг ёмонлиги сабабли ҳомий тайинланишига муҳтож муомалага лаёқатли шахсларга иисбатан – ижтимоий таъминот бўлимлари зиммасига юклатилади. Васийлик ва ҳомийлик васий ёки ҳомий тайинланишига муҳтож бўлган шахс яшаётган жойда, агар шахснинг муайян яшаш жойи бўлмаса, васий ёки ҳомий яшаётган жойда белгиланади. (муал. – ... Батафсил »

ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК БЕЛГИЛАНАДИГАН ШАХСЛАР

ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК БЕЛГИЛАНАДИГАН ШАХСЛАР – боланинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-онаси бўлиб, васийлик ва ҳомийлик органлари унинг ота-она тарбиясида қолиши бола манфаатларига жавоб бермаслигини, шунингдек, боланинг ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита хавф борлигини аниқласа, унга васий ёки ҳомий тайинланади. Ота-она васийлик ва ҳомийлик органларининг васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги қарори устидан судга шикоят қилишга ҳақли. (муал. – Ш.Шорахметов) Батафсил »

ВАСИЙЛИК

ВАСИЙЛИК – 14 ёшга тўлмаган болаларга ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги ҳолларда: ота-онаси вафот этган, ота-онаси суд қарори б-н ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланган, ота-онаси оғир касал бўлган, ота-онаси суд қарори б-н муомалага лаёқатсиз деб топилган, ота-онаси олти ойдан ортиқ муддат бўлмаган ҳолларда, агар бу болаларнинг манфаатлари учун зарур бўлса, ота-онаси бедарак йўқолган, ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шу жумладан, ота-она тарбия, даволаш муассасалари, ... Батафсил »

ВАСИЙ ТАЙИНЛАШ

ВАСИЙ ТАЙИНЛАШ – васийлик ота-онаси вафот этганлиги, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги, ота-онасининг оғир касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болаларни тарбиялаш, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун тайинланади. Васийлик 14 ёшга тўлган болаларга ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга тайинланади. Васийлик туман ёки ш. ҳокимининг қарори б-н белгиланади. Васийлик вазифаларини амалга ошириш халқ таълими бўлимларига, соғлиқни сақлаш бўлимларига, ижтимоий таъминот бўлимларига юклатилган. Васийлик мажбуриятларини амалга ошириш учун васийлик органи ... Батафсил »

ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ЕТКАЗГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИ ТЎЛАШ

ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ЕТКАЗГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИ ТЎЛАШ – васийлик ва ҳомийлик органлари васий ёки ҳомийдан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни инсофсизлик ёки эътиборсизлик б-н бажариши натижасида етказилган мулкий зарарни тўлашини талаб қилиши. Васийлик ва ҳомийлик тугатилганда эса васийлик ва ҳомийликда бўлган муомалага лаёқатли шахс ҳам бундай талабни қўйишга ҳақли. (муал. – Ш.Шорахметов) Батафсил »

Юқорига