Yangi hujjatlar

Рукн архиви: В-ҳарфи

Feed Subscription

ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ

ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ – васий ва ҳомийнинг хатти-ҳаракатлари устидан васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг ўзи, давлат муассасалари, жамоат бирлашмалари ва б. фуқаролар васийлик ёки ҳомийликдаги шахс яшаётган жойдаги тегишли васийлик ва ҳомийлик органига ёки судга шикоят қилиши. Батафсил »

ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИ ЎЗ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШДАН ЧЕТЛАТИШ

ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИ ЎЗ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШДАН ЧЕТЛАТИШ – васий ёки ҳомий ўз зиммасига қонун б-н юклатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганида васийлик ва ҳомийлик органлари васийни ёки ҳомийни бу мажбуриятларни бажаришдан четлатиши. Васий ёки ҳомий ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларидан ғаразгўйлик ёки бошқа ниятларда фойдаланганида, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликдаги шахсни назоратсиз ёхуд зарур ёрдамсиз қолдирганида, васийлик ва ҳомийлик органлари айбдорни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш учун зарур чораларни кўришлари лозим. (муал. – Ш.Шорахметов) Батафсил »

ВАНДАЛИЗМ

ВАНДАЛИЗМ – ижтимоий хавфсизликка қарши қаратилган жиноят, бинолар, иншоотлар ёки бошқа қурилмаларни ишдан чиқариш, жамоа жойларида ёхуд жамоа транспортига зарар етказиш. РФси ЖКнинг 214-м.га мувофиқ, бино ёки бошқа иншоотларни тахқирлаш, жамоат транспорти ёки бошқа жамоат жойларидаги мулкни бузишдан иборат. ЖКда вандализмнинг кўринишлари сифатида тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки шикаст етказиш (132-м.да), давлат муҳофазасига олинган тарих ёки маданият ёдгорликларини қасддан нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этишдан, қабрни таҳқирлаш ... Батафсил »

ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШ

ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШ – МЖК нинг 170-м.да валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, – валюта бойликларларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ЖКнинг “Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар” бўлимида кўрсатилган, фуқароларнинг қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиши ёки ўтказиши, агар шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг содир этилса, – энг кам ойлик иш ҳақининг 75 бараваригача миқдорда жарима ёки уч й.гача ахлоқ тузатиш ишлари ... Батафсил »

ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИ

ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИ – чет эл валютаси, қимматли қоғозлар – чет эл валютасидаги фонд бойликлари (акциялар, облигациялар ва б.), чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитивлар ва б.), қимматбаҳо металлар – ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий) металлар, шундай металлардан ишланган заргарлик буюмлари ва б. рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг парчалари, шунингдек, табиий қимматбаҳо тошлар – сайқал берилган ва сайқал берилмаган шаклдаги олмос, лаъл, зумрад, ёқут, александрит, шунингдек, марварид ... Батафсил »

ВАЛЮТА ҲИСОБИ

ВАЛЮТА ҲИСОБИ – банкнинг актив ва пассив баланс ҳисоби. У чет эл валютасидаги қолдиқлар, тушумлар ҳамда тўловлар, шунингдек, олинган ва тақдим этилган кредитлар бўйича юзага келган қарзлардан иборат. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

ВАЛЮТА ПАРИТЕТИ

ВАЛЮТА ПАРИТЕТИ – давлат қонуни ва ҳукуматлараро келишув асосида валюта қийматларининг курси. Белгиланган тартибда ўрнатилган икки валюта ўртасидаги муносабат ёки нисбат бўлиб, валюта курсининг асоси ҳисобланади. 1976–78 й.ларда валюта паритети тушунчаси олтин паритети тушунчаси б-н бир хил маънода ишлатилган. (муал. – А.Ли) Батафсил »

ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ

ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ – валюта бойликларига нисбатан бўлган эгалик ҳуқуқининг ўтиши б-н боғлиқ операциялар, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда чет эл валютасидан, шунингдек, ЎзР.нинг пул бирлигидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш б-н боғлиқ операциялар; валюта бойликларини хориждан ЎзРга олиб кириш ва жўнатиш ҳамда ЎзРдан хорижга олиб чиқиш ва жўнатиш; халқаро кўламда пул ўтказиш ишларини амалга ошириш. В.о. жорий операцияларга ва капиталнинг ҳаракати б-н боғлиқ бўлган операцияларга бўлинади. Жорий В.о.га: молларни экспорт ва импорт қилиш, валюта бойликларининг олди–сотдиси бўйича ҳисоб-китобларни амалга ... Батафсил »

ВАЛЮТА НАЗОРАТИ

ВАЛЮТА НАЗОРАТИ – валюта операцияларини амалга оширишда валюта қонунчилигига риоя этилишини таъминлашга қаратилган ташкилий–ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими. В.н.нинг асосий йўналишлари қуйидагиларни текширишдан иборат: амалга оширилаётган валюта операцияларининг амалдаги қонунчиликка мувофиқлиги ҳамда уларни амалга ошириш учун зарур бўлган лицензиялар ва рухсатномаларнинг мавжудлиги. (муал. – А.Ли) Батафсил »

ВАЛЮТА ДЕМПИНГИ

ВАЛЮТА ДЕМПИНГИ – миллий валюта курсининг мамлакат ичида камайган харид қобилиятига қараганда кўпроқ пасайиши оқибатида юзага келадиган демпинг. (муал. – А.Ли) Батафсил »

Юқорига