ВАЛЮТА БОЙЛИКЛАРИ – чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин ва ш.к. Чет эл валютаси муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган ҳамда худди шу хорижий давлатнинг пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл пул белгилари, шунингдек, ҳисобварақларда ва омонатларда бўлган хорижий давлатларнинг пул бирликларидаги ҳамда халқаро пул ёки ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлардир. Чет эл ... Батафсил »
Рукн архиви: В-ҳарфи
Feed SubscriptionВАЛЮТА
ВАЛЮТА – муайян мамлакатнинг маълум оғирликдаги олтин ёки кумушга нисбатан қўлланиладиган пул бирлиги. Ҳозирда нархни белгилаш учун олтин ёки кумуш ўрнига маҳаллий В.нинг бошқа мамлакатлар В.га (АҚШ доллари, қирғиз соми ва ҳ.к.) ёхуд халқаро ҳисоб-китоб бирликларига (СДР, ЭКЮ) нисбати қўлланилади. Тарихдан В.ларнинг олтин, кумуш, мис, қоғоз, хорижий давлатлар пул бирликлари, хорижий давлатлар пул бирлигидаги кредит ва тўлов маблағлари (вексель, чек, аккредитив ва б.), шунингдек, мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги хорижий давлатлар пул бирлигидаги ва банк ҳисобларидаги, умумий «хорижий В.» номли маблағлар, ... Батафсил »
ВАКОЛАТХОНА
ВАКОЛАТХОНА – юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмаси. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »
ВАКОЛАТСИЗ ВАКИЛЛИК
ВАКОЛАТСИЗ ВАКИЛЛИК – вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс шу битимни кейинчалик тасдиқлаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради ва ўзгартиради, шунингдек, бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам ушбу битимлар қабул қилинган ҳисобланади. Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради (ФК нинг 132-м.). (муал. – С.Хидиров) Батафсил »
ВАКОЛАТ БЕРУВЧИ
ВАКОЛАТ БЕРУВЧИ– ўз ҳуқуқ ва манфаатларини суд, ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ва б. давлат органларида ҳимоя қилиш ёки талаб этиш учун бошқа бир шахсга ўз ваколатини берувчи жисмоний ёки юридик шахс. Ваколат бериш – қонун нормаларига мувофиқ ишончнома беришдан иборат. Ишончнома қонунда кўрсатилган ҳолларда нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Агарда в.б. юридик шахс бўлиб, вакил ўша юридик шахснинг ходими бўлса, бундай ишончнома юридик шахс раҳбарининг имзоси ва муҳри б-н тасдиқланади. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »
ВАКОЛАТ
ВАКОЛАТ – вакилнинг В. берувчига фуқаролик ҳуқуқ мажбуриятлар вужудга келтириши, ўзгартириши ва бекор қилиши учун асос. В. ишончнома, қонун, суд қарори ёки маъмурий ҳужжат асосида юзага келади. Қоида тариқасида, вакил ўз В.ини В. берувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кўзлаб амалга оширишга мажбур. Вакил В. берувчи номидан шахсан ўз фойдасига ҳар хил битимлар туза олмайди. Вакил амалдаги қонунчилик ва В. берувчининг топшириқларига биноан иш кўради. Вакил В. олмай ёки В. доирасидан четга чиқиб ҳаракат қилган тақдирда, бундай ҳаракат В берувчи учун ... Батафсил »
ВАКИЛЛИК НОРМАСИ
ВАКИЛЛИК НОРМАСИ – конституциявий ҳуқуқда бир депутат ифодалайдиган аҳоли ёки сайловчилар сони. Умумий қоидага кўра В.н. битта вакиллик органи (ёки унинг палатаси) сайловларида бир хил бўлиши керак. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »
ВАКИЛЛИК ҲОКИМИЯТИ
ВАКИЛЛИК ҲОКИМИЯТИ – халқ ёки унинг муайян қисми томонидан бирор коллегиал муассаса (парламент, муниципал кенгаш)га, қатъий белгиланган муддатга сайланган вакилларнинг ҳокимият органи. В.ҳ. вазифавий ҳокимият моҳиятини ва уни амалга ошириш усулини ифодалайди. Ҳар қандай В.ҳ. қонун чиқарувчилик ваколатини ўз ичига олмайди (мас., муниципал кенгаш вакиллик ҳокимиятини амалга оширувчилар қонун чиқара олмайди) ва аксинча, ҳар қандай қонун чиқарувчи ҳокимият В.ҳ. ҳисобланади.(мас., мутлоқ монархнинг қонунчилик ҳокимияти). Бундан ташқари, В.ҳ. қонун ижодкорлиги б-н бирга назорат, баъзида йўл–йўриқ бериш ва б. ваколатларни ҳам ўз ... Батафсил »
ВАКИЛЛИК НОРМАСИ
ВАКИЛЛИК НОРМАСИ – конституциявий ҳуқуқда бир депутат ифодалайдиган аҳоли ёки сайловчилар сони. Умумий қоидага кўра В.н. битта вакиллик органи (ёки унинг палатаси) сайловларида бир хил бўлиши керак. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »
ВАКИЛЛИК
ВАКИЛЛИК – бир шахснинг бошқа шахс номидан юридик ҳаракатларни бошқалар б-н ўзаро муносабатларда, шу жумладан, судда амалга ошириши. В. тузган битими уларга нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. В. ишончнома, қонун, суд қарори ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган бўлиши керак. Муомала лаёқатига эга вояга етган ҳар қандай шахс фуқароларга ва юридик шахсларга В. қилиши мумкин. Юридик шахс фақат ўз уставида кўзда тутилган ҳоллардагина ёки фаолият характерига мувофиқ бўлгандагина фуқаролар ёки юридик шахсларнинг вакили ... Батафсил »