ВАКИЛЛАР ПАЛАТАСИ – Австралия, Бельгия, Колумбия, АҚШ, Филиппин, Ямайка, Япония ва айрим бошқа мамлакатларда парламент қуйи палатасининг номи. Мальта, Янги Зеландия ва Парагвайда – бир палатали парламентнинг номи. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
Рукн архиви: В-ҳарфи
Feed SubscriptionВАКИЛ
ВАКИЛ – 1) Жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини давлат органларида ҳимоя этувчи шахс, шунингдек, шахснинг номидан фаолият юритишга ваколатли бўлган жамоат бирлашмаси ёки давлат органи. Барча ҳаракатларни амалга оширишда вакил шахсан ўзи ёки ваколат берувчи шахс б-н биргаликда иштирок этиши мумкин. Вакилнинг ишда иштирок этишига асос бўлиб унинг ваколат берувчи шахс б-н тузган топшириқ шартномаси ҳисобланади. Юридик шахснинг вакили сифатида унинг раҳбари ёки штатдаги ходимлари ва адвокатлар қатнашиши мумкин. Бунда уларга раҳбар томонидан ишонч қоғози берилади. (муал. ... Батафсил »
ВАЗИФАНИ ЎТАШ
ВАЗИФАНИ ЎТАШ – вақтинча йўқ ходимнинг (касаллиги, хизмат сафаридаги, малака ошириш учун юборилган ва б.) хизмат вазифаларини бошқа ходим зиммасига юклатилиши. В.ў. ишлаб чиқариш зарурати туғилганида иш берувчининг буйруғи (фармойиши) асосида бошқа ходимга юклатилади ва ўзининг асосий меҳнат бурчларидан озод қилинади. Вақтинча бўш турган (вакант) лавозимини ўташ вақтинча йўқ ходим вазифаларини вақтинча бажариб туришидан фарқланмоғи лозим. Вақтинча йўқ ходим вазифасини ўтаётган ходимга амалдаги қонун ҳужжатларига биноан иш ҳақи тўланади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
ВАЗИРЛИК
ВАЗИРЛИК – кўпчилик давлатларда давлатнинг марказий идора органи, социал–маданий қурилиш ва маъмурий–сиёсий фаолиятнинг айрим тармоқларини бошқаради. В.лар тузиш, мавжудларини тугатиш, уларнинг раҳбарларини тайинлаш Ўзбекистонда президент ваколатига киради ва давлатнинг олий вакиллик органи – Олий Мажлис томонидан тасдиқланади. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШЛАРИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШЛАРИ – Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва б. жорий масалалар бўйича чиқарган ҳужжатлари . Ўзбекистон Республикасининг Президенти ЎзР Конс.нинг 89-м. ва 93-м.га асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақли. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, имзоланган кундан бошлаб кучга киради. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРЛАРИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРЛАРИ – ЎзР бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари В.М.қ. шаклида қабул қилинади. В.М.қ. ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзоланади. ЎзРнинг Президенти ЎзР Конс.нинг 89-м. ва 93-м.га асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, В.М.қ. ва фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақли. В.М.қ. ва фармойишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилган ... Батафсил »
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ – “Ўзбекистон Республикаcи Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунга биноан, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, ЎзР Конс. Ва қонунлари, ЎзР Олий Мажлисининг қарорлари, ЎзР Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият. Ҳукумат Президент, Олий Мажлис ва судлар б-н бир қаторда ҳокимиятни, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиш асосида давлат ҳокимиятини амалга оширади. В.М. давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви тузилмаларига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик б-н ишлашини таъминлайди. В.М. ... Батафсил »
ВАЗИР
ВАЗИР – (арабча. – юк кўтарувчи) – ҳукумат аъзоси ҳамда маълум бир вазирликни бошқарувчи юқори мансабдор шахс. Ўрта ва Яқин Шарқ давлатларида, шу жумладан, Ўрта Осиё хонликларида ҳукумат идораси ёки кенгаши (девон) бошлиғи. (муал. – М.Хамидова) Батафсил »