ЕР УЧАСТКАСИНИ ТАВСИФЛАШ – маълум бир ер участкаси бўйича керакли бўлган маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш. Меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларга биноан ер участкасининг тавсифига унинг тоифаси ва нима мақсадда фойдаланишлиги, экин тури ва майдони, кадастр рақами, сон ва сифат кўрсаткичлари ва б. маълумотлар киради. Ер участкасининг жойлашув ва тавсифини тузиш, жойнинг ўзида унинг чегараларини белгилаш ишлари ер тузиш хизмати органлари томонидан бажарилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. Ушбу ишлар ва марза белгиларини ўрнатиш, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида белгиланган бўлмаса, ер ... Батафсил »
Рукн архиви: Е-ҳарфи
Feed SubscriptionЕР УЧАСТКАСИНИ САҚЛАШ
ЕР УЧАСТКАСИНИ САҚЛАШ – ер қонунчилигига биноан ер участкасини маълум бир хўжалик чораларини кўриш ёки тақиқлаш орқали сақлаб қолиш. ЕКнинг 29-м.га мувофиқ ер участкасини сақлаш чоралари унинг ҳуқуқий мақомига киритилади, давлат рўйхатидан ўтади ва ушбу ер участкаси бир фойдаланувчидан иккинчисига ўтган тақдирда ҳам сақланиб қолади. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »
ЕР УЧАСТКАСИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ
ЕР УЧАСТКАСИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат реестрига киритилиши. Давлат реестри “ЎзРда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш йўриқномаси”га мувофиқ қуйидаги ҳужжатлардан иборат: юридик ёки жисмоний шахс ҳақидаги маълумотлар, ер участкасининг тавсифи, ўзлаштириш муддати, сақлаш ва сервитутлар ҳақидаги шартномавий маълумотлар, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилган теграларга тегишли ва шунга ўхшаш қонун ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар (ЕКнинг 35-м.). (муал. – М.Усмонов) Батафсил »
ЕР УЧАСТКАСИНИ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИШ
ЕР УЧАСТКАСИНИ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИШ – давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун туман, ш., вилоят ёхуд Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ер участкасини ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ёки мулкдорлардан олиб қўйилиши. ЕКнинг 37-м.га мувофиқ ер эгаси, ердан фойдаланувчи ва ижарачилардан ерлар олиб қўйилганда улар ушбу қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақли. Корхона, иншоот ва бинолар қуриш учун ер участкаларини олиб қўйишдан манфаатдор бўлган юридик шахслар лойиҳалаш бошлангунга қадар ушбу масалани туман, ш., вилоят ёки Вазирлар Маҳкамаси б-н ... Батафсил »
ЕР УЧАСТКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ЕР УЧАСТКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ – хўжалик ва б. мақсадларда юридик ва жисмоний шахсларга ер участкасининг фойдаланиш учун берилиши. Ер ҳуқуқида ер участкасидан фойдаланиш: бирламчи фойдаланиш – ер участкасини давлатдан эгаллаш б-н бир қаторда фойдаланиш учун олиниши; иккиламчи фойдаланиш – ер участкасини эгаллаб турувчидан фойдаланиш учун бошқараларга берилиши кўринишида бўлиши мумкин. Е.у.ф. ҳуқуқи – давлат ёки у ваколат берган органлар томонидан белгиланган, меъёрланган ва ўрнатилган, ердан иқтисодий мақсадларда фойдаланиш, унинг фойдали хусусиятларини ўзлаштириш жараёнида келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. ... Батафсил »
ЕР УЧАСТКАСИГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИ
ЕР УЧАСТКАСИГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИ – ер участкаларини ашёвий ҳуқуқ сифатида субъектларининг ер муносабатлари мулкига айланиши. Ер участкасидан муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш учун ер участкалари: ЎзРнинг фуқароларига; саноат, транспорт ҳамда бошқа хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига; чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга; чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга берилади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ер участкалари фойдаланиш учун бошқа ташкилотлар ва шахсларга ҳам берилади. Ер участкаларидан муддатли фойдаланиш қисқа муддатли–уч й.гача ва узоқ муддатли–уч й.дан ўн й.гача бўлиши ... Батафсил »
ЕР УЧАСТКАСИГА МЕРОС ҚИЛИБ ҚОЛДИРИЛАДИГАН УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ
ЕР УЧАСТКАСИГА МЕРОС ҚИЛИБ ҚОЛДИРИЛАДИГАН УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ деҳқон хўжалиги юритиш, якка тартибда уй–жой қуриш, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун бериладиган ер участкаларидан фойдаланиш бўйича муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий қоидалар йиғиндисидир. Бу ер участкалари қонуний мерос ҳуқуқи асосида ворисларга ўтади. Ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ЎзР фуқароларига деҳқон хўжалиги юритиш, уй–жой қуриш, жамоа боғдорчилиги б-н шуғулланиш мақсадларида 0,04 га дан то 0,35 га гача, суғориладиган ерларда, 0,50 га, лалми ерларда, чўл зоналарида эса 1,0 ... Батафсил »
ЕР УЧАСТКАСИГА ДОИМИЙ ЭГАЛИК ҚИЛИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ
ЕР УЧАСТКАСИГА ДОИМИЙ ЭГАЛИК ҚИЛИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ – ЕКга асосан, ер майдонларидан доимий ва муддатли (вақтинча) эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга берилади. Ер майдонлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қишлок ва ўрмон хўжалиги юритиш учун, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, бошқа мақсадлар учун доимий эгалик қилишга берилади. (муал. – Ф.Маъмуров) Батафсил »
ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ – юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасини мулк сифатида фойдаланиш ёки ижара олиш ҳуқуқи. Ушбу ҳуқуқ жойнинг ўзида ер участкасининг чегараси белгилангандан, унинг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар давлат рўйхатига олингандан кейингина вужудга келади. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »
ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ
ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ – ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқига, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ердан фойдаланувчилар ихтиёрий воз кечганларида, берилган муддат тугаганда, юридик шахс тугатилганида, ерларни ижарага олиш шартномаси бекор қилинганида ёки бекор бўлганда, тупроқ унумдорлигини пасайтирганда, экологик талабларга риоя қилинмаганда ва қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолатларда бекор қилинади. Бекор қилиш ер тузиш давлат хизмати ёки давлат назорати органларининг тақдимномасига биноан туман, ш., вилоят ёхуд ... Батафсил »