Yangi hujjatlar

Рукн архиви: З-ҳарфи

Feed Subscription

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ҲУДУДДАГИ ДАВЛАТ ҚОНУНИ (LEX LOCI DELECTI COMMISI)

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ҲУДУДДАГИ ДАВЛАТ ҚОНУНИ (LEX LOCI DELECTI COMMISI) – зарар қайси давлат ҳудудида етказилган бўлса, ўша давлат қонуни қўлланиши лозим. Низо юз берган ҳолларда зарар етказиш натижасида вужудга келган мажбуриятларнинг тўланишини тартибга солувчи қонунчиликни танлаш тартиби. Халқаро туризм ва халқаро транспорт кўпайиши натижасида мураккаб мажбуриятларнинг ортиб бориши бу тартибнинг қўлланиш доираси кенгайишига олиб келмоқда. Батафсил »

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ЖОЙ ҚОНУНИ

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ЖОЙ ҚОНУНИ – зарар қайси худудда етказилган бўлса, зарарни қоплаш тўғрисидаги талабга нисбатан ўша худудда амалда бўлган қонунлар қўлланилиши (6). Батафсил »

ЗАРАР

ЗАРАР – фуқаролик ҳуқуқи бўйича шахснинг қонунга хилоф ҳаракати оқибатида бошқа шахсга етказилган мулкий зиён. З. кредитор томонидан сарф қилинган харажатлар, унинг мол–мулкини йўқолиши ёки унга шикаст етказилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажарганида олиши мумкин бўлган даромад (олинмаган фойда) дан иборат бўлади (ФКнинг 985–м.). З. ихтиёрий тўланади ёки мажбурий йўл б–н ундирилади. З. етказган шахс З. кўрган шахсни З.ни тўлаш тўғрисидаги талабини бажарса, З. ихтиёрий равишда ундирилган ҳисобланади. Агар З. етказган шахс етказилган З.ни қоплаш тўғрисидаги З. кўрган шахснинг талабини ... Батафсил »

ЗАКАЛАТ

ЗАКАЛАТ – ФК бўйича шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузганлигини тасдиқлаш ва унинг ижросини таьминлаш учун шартнома юзасидан иккинчи тарафга тўлайдиган пулидан бир қисмини бериши. Закалатни қўллаш асослари ва тартиби ФКнинг 311–312 м.да белгилаб қўйилган. Батафсил »

ЗАЁМЛАРНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ

ЗАЁМЛАРНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ – илгари муомалага чиқарилган бир неча хил заёмларни битта янгисига алмаштириш. Батафсил »

ЗАЁМ

  ЗАЁМ – фуқаролик ҳуқуқида пул ва бошқа буюмларни муайян шартлар буйича қарзга бериш хақидаги шартнома.   Батафсил »

Юқорига