Истиқлолга эришганимиздан кейинги ўтган тарихан қисқа даврга назар ташласак, Президентимиз раҳнамолигида ва бевосита ташаббуслари билан инсонпарварлик тамойилига амал қилган ҳолда ҳуқуқ тизимида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган амнистия институти ташкил қилинди. Амнистия сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, унутиш, кечириш, авф этиш деган маъноларни билдиради. Амнистия институти ўз мазмун-моҳиятига кўра, жиноят содир этган ёки жазо ўтаётган шахсларга нисбатан давлат томонидан кўрсатиладиган инсонпарварлик ва бағрикенглик намунасидир. Бироқ амнистия қарорини оқлаш тушунчаси билан чалкаштирмаслик лозим. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон ... Батафсил »