Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш бўйича янги концепция ҳаётга татбиқ этилиб, фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий ҳуқуқ ва эркинликлари тўлақонли ҳимоя қилинмоқда. Буни жиноят қонунчилигини эркинлаштиришга қаратилган чора-тадбирларда ҳам кўриш мумкин. Ислоҳотлар замирида инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойили, жиноят содир этган шахсларга нисбатан кечиримли бўлиш мақсади мужассамдир. Жиноят йўлига кирган шахсларни жазолаш эмас, балки жиноятга жазонинг муқаррарлигини тушунтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, инсонпарварлик шахс ҳуқуқларини таъминлашда муҳим мезонлардан бири ҳисобланади. Сенат томонидан қабул қилинадиган амнистия актини эса инсонпарварликнинг ... Батафсил »