Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Ижтимоий-иқтисодий

Feed Subscription

Ўзбекистонда 18 та янги касб ва лавозимлар расман рўйхатга киритилди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофа қилиш вазири Актам Хаитов 2013 йил 16 декабрь куни Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруққа имзо чекди. Мазкур буйруққа биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги Қарори билан тасдиқланган Хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари жадвалига янги 18 та касб ва лавозимлар қўшимча сифатида киритилди. Булар қуйидагилар: 1. Кинолог; 2. Қутқарув гуруҳи командири; 3. Координатор; 4. Зал бошлиғи; 5. Расчёт бошлиғи; 6. Лафет ўрнатиш оператори; 7. Радиоузаттиришлар ... Батафсил »

Бюджет ташкилотлари фойдаланувидаги бинолар, транспортларнинг неча йилда эскиришини белгиловчи низом қабул қилинди

Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қўшма қарорига асосан томонидан “Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом” қабул қилинди. Мазкур низом 2013 йил 29 ноябрда қабул қилинган бўлса, 19 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилди. Мазкур Низом бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилаб беради. Унга кўра, Бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг эскириши йиллик ... Батафсил »

Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 17 декабрь куни халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Мазкур қарорга кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида 2013 йил 13 сентябрь куни Бишкек шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди. Шунингдек, Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига Ўзбекистон Республикаси томони мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаш вазифаси топширилди. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу ... Батафсил »

Хориждаги тадбирларда Ўзбекистон Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидалари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2013 йил 13 декабрь куни “Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа имзо чекди. Буйруқ асосида тасдиқланган қоидалар чет элда ўтказиладиган тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиш тартибини белгилаш, тадбир иштирокчиларида ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган. Буйруқда Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари томонидан хорижий давлатлар ҳудудида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг ... Батафсил »

2014 йил учун муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 20 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Унга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2014 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши белгиланди. Қарорга кўра, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ... Батафсил »

Ягона порталга ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар миқдори ҳақида маълумот жойлаштирилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) яна бир муҳим ҳуқуқий маълумот пайдо бўлди. Унга кўра, порталга фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими ва ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар учун тўлов миқдорлари ҳақида маълумот жойлаштирилди. Ягона портал матбуот хизмати берган хабарга кўра, мазкур маълумотларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб “Давлат божи ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Давлат божи ставкалари ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа шу каби меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар хизмат қилади.   Ушбу маълумотни қуйидаги ... Батафсил »

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига янги раис тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 2013 йил 13 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур Қарорга кўра, АБДУСАМАТОВ Бахтиёр Хасанович Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси этиб тайинланди. АБДУСАМАТОВ Бахтиёр Хасанович бунгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Қўмита расмий сайтида бу ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган. Сайтнинг “Раҳбарият” саҳифасида фақатгина Қўмита Раисининг ... Батафсил »

Украинада абонентларга оммавий SMS-спам юборган мобил операторларига жарима солишмоқчи

Украина Парламенти халқ депутатлари абонентларга оммавий равишда спам SMS-хабарлар юборган мобил операторларига жарима солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини илгари суришмоқда. Бу ҳақида Segodnya.ua сайти хабар бермоқда. Бунда асосий эътибор ҳеч қандай буюртма бермаган абонентларга турли кўринишдаги, масалан, матн, мультимедия ва овозли хабарлар юборган мобил алоқа операторлари ва провайдерларга қаратилади. Лойиҳа муаллифлари алоқа операторларига бундай кўринишдаги спам SMS-хабарларни юборишни тақиқлашни, агарда улар бу тақиқни бузса, уларга жарима солишни таклиф қилишган. Қоидабузар алоқа операторлари ва провайдерлар энг кам иш ҳақининг 30-40 баравари миқдорида ... Батафсил »

Ягона порталда васийлик ва ҳомийликни белгилаш учун онлайн ариза бериш имконияти пайдо бўлди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (http://my.gov.uz) муомалага лаёқатсиз шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик белгилаш учун аризани онлайн тарзда тақдим этиш бўйича янги тўлиқ автоматлаштирилган хизмат жорий этилди. Бу ҳақида Ягона порталда хабар берилган. Ҳозирча ушбу хизмат фақат Тошкент вилоятида яшовчи фойдаланувчилар учун мавжуд бўлиб кейинчалик ушбу хизматни бутун республика миқёсида жорий этиш режалаштирилмоқда. Ягона порталда хабар берилишича, ариза ариза берувчининг яшаш жойидаги туман ҳокими номига тегишли ҳужжатлар (аниқроғи тегишли ҳужжатларнинг электрон шаклдаги нусхалари) билан бирга онлайн тарзда юборилади. Ушбу хизматдан ... Батафсил »

Спорт мусобақалари вақтида Ўзбекистон давлат мадҳиясини ижро этиш қоидалари тасдиқланди

2013 йил 2 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи тасдиқланди. Мазкур буйруққа Маданият ва спорт ишлари вазири Минҳожиддин Ходжиматов имзо чеккан. Буйруққа асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш тартиби белгиланди. Унга кўра, спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Давлат мадҳиясининг ижро этилиши мусобақа ташкилотчилари томонидан таъминланиши керак. “Спорт ... Батафсил »

Юқорига