2013 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи имзоланди. Мазкур буйруққа асосан Низомга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли «Юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимига замонавий ахборот технологияларини янада кенг ... Батафсил »
Рукн архиви: Yangiliklar
Feed SubscriptionЯгона порталга ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар миқдори ҳақида маълумот жойлаштирилди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) яна бир муҳим ҳуқуқий маълумот пайдо бўлди. Унга кўра, порталга фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими ва ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар учун тўлов миқдорлари ҳақида маълумот жойлаштирилди. Ягона портал матбуот хизмати берган хабарга кўра, мазкур маълумотларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб “Давлат божи ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Давлат божи ставкалари ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа шу каби меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар хизмат қилади. Ушбу маълумотни қуйидаги ... Батафсил »
Адҳамжон Аҳмедбаев янги Ички Ишлар Вазири этиб тайинланди
Президент Ислом Каримов Аҳмедбаев Адҳамжон Акрамовични янги Ички ишлар Вазири этиб тайинлаш ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида, UzDaily нашри хабар бермоқда. Бунгача Адҳамжон Аҳмедбаев Ички ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Аҳмедбаев Адҳамжон Акрамович 1966 йил 14 февраль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Шунингдек, Президент Фармонига асосан, Мирсамад Адилов Ички ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Эслатиб ўтаман, бугунги кунгача Матлюбов Баҳодир Аҳмедович Ички ишлар Вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. UzDaily хабарида Баходир Матлюбов бошқа лавозимга ўтганлиги ... Батафсил »
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига янги раис тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 2013 йил 13 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур Қарорга кўра, АБДУСАМАТОВ Бахтиёр Хасанович Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси этиб тайинланди. АБДУСАМАТОВ Бахтиёр Хасанович бунгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Қўмита расмий сайтида бу ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган. Сайтнинг “Раҳбарият” саҳифасида фақатгина Қўмита Раисининг ... Батафсил »
Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига бир қатор ўзгартишлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 2013 йил 13 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига ўзгартишлар киритилди. Хусусан, Рахимжон Обидович Обидов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – ҳарбий ҳайъат раиси этиб сайланди. Шунингдек, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьялари этиб сайланишди: – Ботирали Муродович Диёров; – Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев; – Азизахон Нумановна Нажмутдинова; – Қаҳрамон Улжаев. Қуйидагилар бошқа ишга ўтганлиги муносабати ... Батафсил »
Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси лойиҳасини маъқуллади
2013 йил 12 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси очилди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисининг биринчи кунида сенаторлар тўққизта масалани кўриб чиқдилар. Хусусан, сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, маъқулладилар. Бюджет кодекси бутун бюджет жараёнини (Давлат бюджетини шакллантириш, тасдиқлаш, ижро этишни ҳамда назоратни таъминлашни) ягона ва яхлит қонун ҳужжатида тизимлаштиришни, Давлат бюджетини ҳам, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларни ҳам тартибга солишнинг ... Батафсил »
Амнистия матни расман эълон қилинди
Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 12 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорни қабул қилгани ҳақида маълумот берган эдим. Ҳозиргина мазкур амнистия актининг расмий матнини ЎзА эълон қилди. Демак, ҳукмингизга мазкур расмий матнни ҳавола қиламан. Эслатиб ўтаман, амнистия актига шарҳни ўқимоқчи бўлсангиз, қуйидаги манзилга ўтинг. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ... Батафсил »
Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди (батафсил шарҳ)
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 12 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Конституциямизнинг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилиш ҳақида Олий Мажлис Сенатига тақдимнома киритган эди ҳамда мазкур тақдимнома асосида амнистия актининг лойиҳаси 2013 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан муҳокама қилиниб, у ҳақда қарор қабул қилинди. Мазкур йилдаги амнистия акти кўлами ... Батафсил »
Ислом Каримов Қозоғистон Президентини мустақиллик байрами билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Қозоғистон Республикасида мустақиллик байрами 16 декабрь куни нишонланади. 1991 йилнинг айнан ушбу кунида мамлакат мустақиллиги эълон қилинган эди. Батафсил »
Украинада абонентларга оммавий SMS-спам юборган мобил операторларига жарима солишмоқчи
Украина Парламенти халқ депутатлари абонентларга оммавий равишда спам SMS-хабарлар юборган мобил операторларига жарима солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини илгари суришмоқда. Бу ҳақида Segodnya.ua сайти хабар бермоқда. Бунда асосий эътибор ҳеч қандай буюртма бермаган абонентларга турли кўринишдаги, масалан, матн, мультимедия ва овозли хабарлар юборган мобил алоқа операторлари ва провайдерларга қаратилади. Лойиҳа муаллифлари алоқа операторларига бундай кўринишдаги спам SMS-хабарларни юборишни тақиқлашни, агарда улар бу тақиқни бузса, уларга жарима солишни таклиф қилишган. Қоидабузар алоқа операторлари ва провайдерлар энг кам иш ҳақининг 30-40 баравари миқдорида ... Батафсил »