Шотландияда 2014 йил 18 сентябрь куни умумхалқ референдуми ўтказилади. Ушбу референдумда шотландлар “Сиз Шотландия мустақил давлат бўлиши керак деб ҳисоблайсизми?” деган саволга жавоб берадилар. Агар кўпчилик бу қарорни тасдиқласа, унда Шотландия 2016 йил 24 мартдан бошлаб мустақил жавлат сифатида Буюк Британия таркибидан ажралиб чиқиши мумкин. Бу ҳақида Риа Новости ахборот агентлиги хабар бермоқда. Таъкидлаш жоизки, референдум куни аввалроқ маълум бўлганди, лекин агар референдумда шотландлар мустақилликни қўллаб қувватласа, унда Шотландиянинг Буюк Британия таркибидан ажралиб чиқадиган куни илк марта эълон қилинди. Бу ... Батафсил »
Рукн архиви: Yangiliklar
Feed SubscriptionУкраина Парламенти молиявий пирамидаларни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади
Рада (Украина Парламенти номи) молиявий пирамидаларни ноқонуний деб топиш тўғрисидаги қонунни ҳамда ушбу қонунга асосан Жиноят Кодексига тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақида Segodnya.ua нашри хабар бермоқда. Юқори Рада мазкур масала юзасидан “Молиявий пирамидаларни тақиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини овозга қўйди ҳамда 310 нафар халқ депутатлари томонидан қўллаб-қувватлангандан сўнг ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинган деб ҳисобланди. Юқоридаги қонун лойиҳаси “молиявий пирамида” ҳамда “Қасддан молиявий пирамидани яратиш, унда иштирок этишга ўзга шахсларни жалб қилиш ва молиявий пирамидалар натижасида ... Батафсил »
Тожикистон Республикаси Бош вазири истеъфога чиқарилди
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 23 ноябрь куни мамлакат Бош вазири Оқил Оқиловни истеъфога чиқариш ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида Topnews.tj сайти хабар бермоқда. Эмомали Раҳмон томондан имзоланган бошқа бир Фармонга кўра, Тожикистон Бош вазири лавозимига Сўғд вилояти раиси Қоҳир Расулзода тайинланди. Шунингдек, Topnews.tj сайти “Авесто” нашрига асосланиб, Сўғд вилояти раиси вазифасини бажарувчи лавозимига Абдурахмон Қодирий тайинлангани тўғрисида хабар берган. Бундан ташқари Эмомали Раҳмон икки нафар янги Бош вазир ўринбосарларини ҳам тайинлади. Булар Парламент депутати Марҳабо Жаббарова ҳамда “Тожикдавлатгеология” ... Батафсил »
Янги чақалоқни сотмоқчи бўлган Қашқадарёлик гинеколог жиноят устида қўлга олинди
Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида мудҳиш бир жиноятнинг олди олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайтида хабар берилган. Тезкор тадбирда «YOQUT SHIFO DAVO» шахсий клиника гинекологи М.Рўзиева янги туғилган чақалоқни 1000 АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, шифокор аёл Қарши шаҳар судининг ажримига асосан эҳтиёт чорасида сифатида қамоққа олинган. “Мазкур ҳолат юзасидан ... Батафсил »
Samsung компанияси Apple учун яна 290 миллион доллар жарима тўлайдиган бўлди
Калифорния штатининг Сон-Хосе суди (суд присяжных) Samsung компаниясини Apple патентларини бузганликда айбдор деб топди ҳамда ўз рақобатчисига 290 миллион АҚШ доллари жарима тўлаш зарурлигини белгилади. Бу ҳақида, 22 ноябрь куни Agence France-Presse нашрига асосланиб Lenta.ru хабар бермоқда. Белгиланган жарима миқдори Apple даъво қилган суммадан камроқ белгиланди: улар таҳминан 380 миллион АҚШ доллари жарима талаб қилишганди. Samsung компанияси эса аксинча белгиланган жарима миқдори жуда баланд эканлигидан шикоят қилишмоқда. Улар бор-йўғи 52 миллион доллар тўлашимиз керак дея ҳисоблашмоқда. Apple вакиллари Samsung’нинг 26 ... Батафсил »
“Ўзкимёсаноат” ваъдасини бажарди ва имловий хатосини тўғрилаб қўйди
Куни кеча “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компаниясининг Республика биноси кираверишидаги компания номи ёзилган лавҳаларда мавжуд бўлган имловий хатоларни тўғрилаш бўйича қилган мурожаатим ҳақида аввалроқ хабар берган эдим. Ёдингизда бўлса, компания биноси кираверишидаги тошлавҳаларнинг ҳам ўзбекча, ҳам инглизча вариантида “kimyo” сўзи “kimiyo” шаклида ёзилганди. Компаниядан олган жавобимга кўра, “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компаниясининг янги расмий рамзи тез орада тасдиқланиши ва қабул қилиниши ҳамда мазкур имловий хатоларни ўша расмий рамз қабул қилинганидан сўнгина ўзгартириш имконияти пайдо бўлиши маълум қилинганди. Мурожаатни юборганимдан 50 кун ўтган ... Батафсил »
«Халқ сўзи» газетаси расмий сайти хакерлар ҳужумига учради
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси муассислигида чоп этиладиган «Халқ сўзи» ижтимоий-сиёсий газетасининг расмий сайти хакерлар ҳужумига учради. Ҳозирда www.xs.uz ҳамда www.narodnoeslovo.uz сайтларига кирсангиз, мазкур саҳифаларга хакерлар ҳужум қилганлиги ҳақидаги маълумотга кўзингиз тушади. Унда қайси хакерлар гуруҳи ҳужум қилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлиб, унга кўра “Ablaze Ever” томонидан содир этилганлиги маълум қилинган. Эслатиб ўтаман, Ўзбекистондаги расмий сайтларга қилинадиган хакерлар ҳужуми кўплаб учраб туради. Бундай ҳужумлар орасида энг машҳур хакерлар гуруҳи “Clone-Security” бўлиб, улар бир қанча расмий ... Батафсил »
Туркманистон Президенти 24-26 ноябрь кунлари расмий давлат ташрифи билан юртимизга келади
Аввал хабар берганимдек, Турманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов 2013 йилнинг ноябрь ойида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келиши режалаштирилган эди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мустақиллик куни муносабати билан қардош юрт вакилларига йўллаган табрик телеграммасида баён қилинганди. Podrobno.uz ахборот агентлигининг хабар беришича, мазкур давлат ташрифи 24-26 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ашхобод шаҳрида ўтказилган Турманистон Вазирлар Маҳкамасида мазкур давлат ташрифи бўйича махсус йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Р.Мередов бошчилик қилди. Йиғилишда Турманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов ... Батафсил »
1 декабрдан россияликлар мобил алоқа операторини ўзгартираётганда ўз телефон рақамларини ҳам олиб ўтишлари мумкин
Россиялик мобил алоқа операторларининг абонентлари 2013 йил 1 декабрдан бошлаб ажойиб қулайликка эга бўладилар. Уларга эндиликда алоқа операторини алмаштираётган вақтда, ўз телефон рақамларини сақлаб қолиш имконияти яратилади. Яъни абонентнинг телефон рақами (кодлари билан) ўша-ўша қолади, фақат алоқа оператори ўзгаради холос. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Порталнинг маълумотларига кўра, бу борада махсус қонун қабул қилинган. “Алоқа тўғрисида”ги Федераль Қонунга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун давлат раҳбари Владимир Путин томонидан 2012 йил 25 декабрда имзоланган эди. Деярли 1 йил давомида мазкур ... Батафсил »
Бугундан бошлаб Россияда тегишли бўлмаган жойда чекканларга жарима солинади
Бугундан, яъни 15 ноябрь кунидан бошлаб Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ҳамда “Реклама тўғрисида”ги Қонунга тамакига қарши кураш бўйича киритилган ўзгартириш кучга кирди. Бу ҳақида “Гарант” ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Портал маълумотига кўра, жамоат жойларида чеккан шахсларга 500 рублдан 1,5 минг рублгача жарима солинади. Бу таҳминан 34 минг сўмдан 102 минг сўмгача жаримани ташкил қилади. Болалар майдончаларида чекиш каттароқ жарима тўлашга сабаб бўлади – 2 мингдан 3 минг рублгача (106-204 минг сўм). Шунингдек, қонунчиликка кўра, вояга етмаган шахсни тамаки ... Батафсил »