Twitter ижтимоий тармоғи бугунги кунда дунёга энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири ҳисобланади. Кундан кунга мазкур ижтимоий тармоқдаги ўзбек фойдаланувчилари сони ҳам ошиб бормоқда. Ўтган йили декабрь ойида Twitter ўзининг расмий блогида фойдаланувчилар ўзларининг барча ёзган твитларини сақлаб олиш имкони пайдо бўлганини хабар қилганди. Агарда Сизда ҳам ўз твитларингизни кўчириб олиш хоҳишингиз бўлса, буни амалга ошириш жуда осон. Бунинг учун аввало бизга компьютер керак бўлади. Чунки ҳозирча мобил телефонлардан буни амалга ошириш имкони йўқ. Демак, архивни сақлаб олиш ... Батафсил »
Рукн архиви: Yangiliklar
Feed SubscriptionТошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби ўзгартирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги №206-сонли қарорига асосан, “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди. Мазкур Низом “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамаси қарорида ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, кейинги ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ магистратурасига мутахассисликларнинг янгиланган рўйхатини жорий қилиш бўйича таклифлар киритиш, 2010 йил 18 июндаги “Олий таълим муассасаларининг ... Батафсил »
Қандай қилиб кредит карточкасиз Apple ID очиш мумкин?
Яқинда Twitter ижтимоий тармоғида қанақа қилиб, текин, кредит карточкасиз Apple ID очиш мумкинлиги ҳақида мавзу бўлганди. Google амакининг ёрдами билан ушбу муаммога ҳам чек қўйдик, ечимини топдик. http://icupertino.ru сайтида бу борада жуда осон қўлланма берилган экан. Кўпчиликни ушбу савол қизиқтиришини билган ҳолда, бу тўғрисидаги қўлланмани Сиз билан ўртоқлашишни лозим топдим. Сабаби бугунги кунда кўпчилик юртдошларимиз Apple компанияси маҳсулотларидан фойдаланишмоқда ва iPad-у iPhone’лардан фойдаланиш вақтида бизга Apple ID жуда ҳам керак бўлади. Аслида Apple ID очиш текин. Лекин aplle.com сайтидан ... Батафсил »
Абитуриентлар ўзлари ҳақида интернетдан маълумот олишлари мумкин
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест марказининг расмий сайтида янги интерактив хизмат ишга тушди. Ушбу хизмат ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар ҳақида маълумот беришга мўлжалланган. Бунинг учун Давлат тест маркази расмий сайтининг “ABITURIYENTINFO” деб номланган махсус саҳифасига ташриф буюриш кифоя. Саҳифага кирсангиз, қуйидаги махсус шакл намоён бўлади: Бунда абитуриент ўзи танлаган ОТМни танлаб, сўнгра қуйидаги шахсий маълумотларини киритиши лозим: 1. Фамилияси 2. Исми 3. Отасининг исми 4. Паспорт серияси 5. Паспорт рақами 6. Туғилган санаси Эътибор беринг! Маълумотлар фақат ... Батафсил »
РАСМИЙ: Магистратурага чет тилидан ҳам имтиҳон қўшилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 199-сонли қарорига асосан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456 сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек магистратурада тайёрланадиган кадрларнинг илмий салоҳияти ошириш, магистратурага илмий фаолият юритиш қобилиятига эга бўлган ва чет тилларини чуқур ... Батафсил »
Тестда қайси фанга неча балл берилади? (тўлиқ рўйхат)
Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл берилишидир. Улар юқоридаги асосларга қараб тайёргарликка кучларини тақсимлашади. Абитуриентларга қулайлик туғдириш мақсадида барча йўналишлар бўйича фан блоклари ҳамда уларга бериладиган баллар рўйхатини тақдим этишга қарор қилдим. Тўлиқ рўйхатни кўриш Батафсил »
ТАТУга кириш имтиҳонларида 4-фанга неча балл берилади?
Савол: Мен ушбу йили Тошкент ахборот технологиялари университетига ҳужжат топширмоқчиман. Эшитишимча, мазкур университетга 4-блок сифатида чет тили ҳам қўшилган эмиш. Шу гапда қанчалик жон бор. Агар инглиз тили қўшилган бўлса, унда баҳолаш қандай бўлади. Қайси фанга неча балл берилади. Жавоб: Ҳа, Тошкент ахборот технологиялари университетининг барча йўналишларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 мартдаги ПҚ-1942-сонли қарорига асосан “Чет тили” фанидан ҳам имтиҳон бўлиши белгиланган. Натижада абитуриентлар 4 та фан блоки бўйича имтиҳон топширади: математика, физика, она тили ва адабиёти ҳамда ... Батафсил »
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устувор вазифалардан биридир
Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади (ингл. International Children’s Day). Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади. Ҳар бир байрамнинг келиб чиқиш тарихи, ҳуқуқий асоси мавжуд. Шу жумладан, мазкур байрамнинг ҳам. Қизиқ, “Халқаро болалар куни” нега айнан 1 июнь куни нишонланади? Бу борада бир қанча фаразлар мавжуд. Хусусан, илк марта мазкур кунни нишонлаш ғояси 1925 йили Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида илгари сурилган. ... Батафсил »
Тест янгиликлари: Энди жавоблар варақасида фанлар блокларга ажратилмайди
Юртимизда ҳозир абитуриентлар учун қизғин палла. Минглаб, йўқ, юз минглаб абитуриентлар талаба бўлиш истагида 70 та олий таълим муассасаларига (филиаллар билан) ҳужжатларини топшириб, 1 август куни бўладиган тест жараёнларига тайёргарлик кўришмоқда. Блогимда имкон қадар қабул жараёнлари билан боғлиқ маълумотларни бериб боришга ҳаракат қиляпман. Бугун тест жараёнлари билан боғлиқ бир ўзгартириш ҳақида айтиб ўтмоқчиман. Хабарингиз бор, ОТМларга кириш тестлари 3 та фан блоки бўйича ўтказилади. Ижодий имтиҳон мавжуд бўлган ОТМларда эса 2 та фан блоки. Саволлар китобида ҳар бир фан бўйича ... Батафсил »
“Билайн”нинг рекламаси қонунийми?
Юртимиздаги мобил алоқа операторлари билан боғлиқ мавзу ўтган йилдан буён энг оммабоп ва кенг муҳокама қилинаётган мавзулар хит-парадида 1-ўринга кўтарилиб олганига анча бўлди. Алоқа бозорида яққол ҳокимлик қилаётган икки компания бир-бири билан ўзаро рақобати мобайнида турли янгиликлар ўйлаб топишга, шундоқ ҳам кўп абонентини яна кўпайтиришга ҳаракат қилишмоқда. Шу сабабдан иккала компания ҳам абонентлар учун оригинал хизматлар ўйлаб топиш, уларни кенг миқёсда реклама қилиш борасида ишлар олиб бормоқда. Гапни кўпайтирмасдан, асосий мавзуга ўтаман. “Билайн” (“Unitel” МЧЖ ва “Buzton” ҚК МЧЖ) алоқа ... Батафсил »