2013 йил 11 июнь кунидаги “2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан, мазкур йилда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган эди. ЎзМУ “Ҳуқуқшунослик” факультети эмблемаси || nuu.uz Мазкур қарордаги эътиборга молик ўзгаришлардан бири, бу Ўзбекистон миллий университети ҳамда Самарқанд давлат университетларининг “Ҳуқуқшунослик” факультетларига талабаларни қабул қилиш квотаси ажратилмаганлиги бўлди. Яъни ушбу йилда юқоридаги факультетларга қабул жараёни ўтказилмайди. Ушбу ўринда савол туғилади, энди мазкур факультетлар тугатиладими? Уларда ўқиётган юқори курс ... Батафсил »
Рукн архиви: Yangiliklar
Feed SubscriptionАбитуриент-2013: Қабул квоталари
Қабул квоталари республика ОТМлари бўйича қуйидагича тақсимланган (алифбо тартибида): 1. Андижон давлат тиббиёт институти — 400 2. Андижон давлат университети — 1415 3. Андижон қишлоқ хўжалиги институти — 840 4. Андижон машинасозлик институти — 825 5. Бухоро давлат тиббиёт институти — 240 6. Бухоро давлат университети — 1470 7. Бухоро муҳандислик-технология институти — 1160 8. Гулистон давлат университети — 900 9. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети — 240 10. Жиззах давлат педагогика институти — 1605 11. Жиззах политехника институти — ... Батафсил »
Тест баллари
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси (2013/2014 ўқув йили учун) Тест коди (*) Танлов коди, таълим йўналиши номи Тест синови ўтказиладиган фанлар мажмуаси Балл Х001 5110100-Математика ўқитиш методикаси 5110700-Информатика ўқитиш методикаси 5111002-Касб таълими: кончилик иши 5111004-Касб таълими: автомобиль йўллари ва аэродромлар 5111007-Касб таълими: бино ва иншоотлар қурилиши 5111010-Касб таълими: гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш 5111012-Касб таълими: енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси 5111013-Касб таълими: ер тузиш ва ... Батафсил »
Қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (тўлиқ рўйхат)
Кеча 2013/2014 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Кўпчилик қайси ОТМга нечта квота ажратилганлиги ҳақида савол бергандан сўнг, бу ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим. Олдин айтганимдек, 2013 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2013/2014 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 56 607 нафар талаба қабул қилинади. Бу ... Батафсил »
2013/2014 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
2013 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2013/2014 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 56 607 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 37 487 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Ўтган йилги қабул квоталари билан солиштирадиган бўлсак, қабул қилиниши режалаштирилган талабаларнинг умумий сони ўзгармаган. Ўтган йилги Президент қарорида ҳам ... Батафсил »
Давлат гранти асосида таҳсил олган талабалар 3 йил ишлаб бериши мажбурийми?
Олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида таҳсил олган талабаларни доим қизиқтириб келган бир савол мавжуд. Бу таълимдан кейин 3 йил давомида мажбурий ишлаб бериш ҳақидаги саволдир. Ушбу қоида қаерда белгилаб берилган ва 3 йил давомида мажбурий ишлаб бериш қандай амалга оширилади ва шу кабилар ҳақида батафсил тўхталиб ўтаман. Давлат гранти асосида таҳсил олган бакалавриатура ва магистратура талабаларининг 3 йил давомида ишлаб бериш мажбурияти 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб амалиётга тадбиқ этилган. Мазкур амалиёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги ПҚ-92-сон ... Батафсил »
Жиноят кодексига никоҳ билан боғлиқ янги модда қўшилди
2013 йил 30 апрель куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 20 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг қатор норматив–ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 36 та Қонун, 1 та Низом ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартириш киритилди. Жумладан, Жиноят кодекси махсус қисмига янги модда қўшилди. Яъни никоҳ ... Батафсил »
Энди хўжалик судларига интернет орқали ҳам ариза топшириш мумкин
2013 йил 30 апрель куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинии мзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 20 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 36 та Қонун, 1 та Низом ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартириш киритилди. Жумладан, Хўжалик процессуал кодексига киритилган ўзгартириш бўйича, энди хўжалик судига ахборот ... Батафсил »
Барча таълим муассасаларида яшин қайтаргичлар ўрнатилиши лозим
Куни кеча Интернет нашрларида Қибрай тумани мактаб ўқувчисини яшин урганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу ҳақида Kun.uz интернет нашри 12uz.com нашрига асосланиб хабар берган. Ушбу мақолани ўқий туриб, яқиндагина, аниқроғи 2013 йил 1 апрель куни чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи кўз олдимга келди. Мазкур буйруқ “Таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида” бўлиб, унга кўра ўқувчи-талабаларнинг таълим муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилаб берган. Аслида бу ҳақида ... Батафсил »
“Xolat”лар “Holat”га алмаштириб чиқилмоқда
Яқиндагина “Трaстбанк” билан боғлиқ воқеа ҳақида блогимга ёзган эдим. Унда банк томонидан тошлавҳадаги имловий хатолар тўғирлангани ҳақида баён қилинганди. Ушбу хабар жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Бу албатта қувонарли. Мен учун эмас, ўзбек ёзуви имлосига эътибор кучаётгани учун. Турли ОАВлар ўз сайтларида бу ҳақида маълумот беришди. Хусусан, Kun.uz, 12News.uz ва Darakchi.uz сайтларини мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳозир гап бошқа ёқда. Имловий хатоларни тўғирлаш борасида яхшигина муҳокама кетаётгани бошқа мутасаддиларга ҳам таъсир қилган кўринади. Тошкент шаҳри бўйлаб, мустақиллик йилларида қайта ... Батафсил »