2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Хусусан, 47-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди: Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — энг кам иш ҳақининг ... Батафсил »
Рукн архиви: Суд-ҳуқуқ
Feed SubscriptionЎзбекистонда нечта нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари мавжуд?
Нотариат. Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида, Президент Ислом Каримовнинг 2010 йил 5 майда имзолаган “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Фармони, нотариат институтлари фаолиятида ўзига хос бурилиш ясади. Айнан мазкур Фармон билан ўзини оқлай олмаган хусусий нотариуслар фаолиятига чек қўйилиб, республика ҳудудидаги барча хусусий нотариал органларга “давлат нотариал идораси” мақоми берилган бўлса, иккинчидан, нотариусларга қўйиладиган талаблар кучайтирилди ва ёш (25 беш ёшдан кичик бўлмаган) цензи белгиланди. Юқоридаги Фармон ижроси юзасидан 24 та, шу жумладан, 1 та қонун, ... Батафсил »
Жиноят Кодексининг “Ўғрилик” жинояти билан боғлиқ моддасига ўзгартиш киритилди
2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 20 та Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартиш киритилди. Жумладан, Жиноят кодекси махсус қисмининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисмига янги “г” банди қўшилди. Мазкур бандга кўра, эндиликда ўғрилик жинояти ... Батафсил »
8 та Кодекс, 20 та Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ўзгартишлар киритилди
2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 31 июлда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 20 та Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартиш ... Батафсил »
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устувор вазифалардан биридир
Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади (ингл. International Children’s Day). Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади. Ҳар бир байрамнинг келиб чиқиш тарихи, ҳуқуқий асоси мавжуд. Шу жумладан, мазкур байрамнинг ҳам. Қизиқ, “Халқаро болалар куни” нега айнан 1 июнь куни нишонланади? Бу борада бир қанча фаразлар мавжуд. Хусусан, илк марта мазкур кунни нишонлаш ғояси 1925 йили Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида илгари сурилган. ... Батафсил »
“Билайн”нинг рекламаси қонунийми?
Юртимиздаги мобил алоқа операторлари билан боғлиқ мавзу ўтган йилдан буён энг оммабоп ва кенг муҳокама қилинаётган мавзулар хит-парадида 1-ўринга кўтарилиб олганига анча бўлди. Алоқа бозорида яққол ҳокимлик қилаётган икки компания бир-бири билан ўзаро рақобати мобайнида турли янгиликлар ўйлаб топишга, шундоқ ҳам кўп абонентини яна кўпайтиришга ҳаракат қилишмоқда. Шу сабабдан иккала компания ҳам абонентлар учун оригинал хизматлар ўйлаб топиш, уларни кенг миқёсда реклама қилиш борасида ишлар олиб бормоқда. Гапни кўпайтирмасдан, асосий мавзуга ўтаман. “Билайн” (“Unitel” МЧЖ ва “Buzton” ҚК МЧЖ) алоқа ... Батафсил »
Жиноят кодексига никоҳ билан боғлиқ янги модда қўшилди
2013 йил 30 апрель куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 20 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг қатор норматив–ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 36 та Қонун, 1 та Низом ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартириш киритилди. Жумладан, Жиноят кодекси махсус қисмига янги модда қўшилди. Яъни никоҳ ... Батафсил »
Энди хўжалик судларига интернет орқали ҳам ариза топшириш мумкин
2013 йил 30 апрель куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинии мзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 20 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 8 та Кодекс, 36 та Қонун, 1 та Низом ҳамда 1 та Олий Мажлис Қарорига ўзгартириш киритилди. Жумладан, Хўжалик процессуал кодексига киритилган ўзгартириш бўйича, энди хўжалик судига ахборот ... Батафсил »
Барча таълим муассасаларида яшин қайтаргичлар ўрнатилиши лозим
Куни кеча Интернет нашрларида Қибрай тумани мактаб ўқувчисини яшин урганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу ҳақида Kun.uz интернет нашри 12uz.com нашрига асосланиб хабар берган. Ушбу мақолани ўқий туриб, яқиндагина, аниқроғи 2013 йил 1 апрель куни чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи кўз олдимга келди. Мазкур буйруқ “Таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида” бўлиб, унга кўра ўқувчи-талабаларнинг таълим муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилаб берган. Аслида бу ҳақида ... Батафсил »
Миллий хавфсизлик хизмати, Прокуратура ва Ички ишлар органлари терговчилари ҳақида
Яқинда талабаларга “Жиноят процессуал ҳуқуқи” фанидан “Дастлабки терговнинг умумий шартлари” мавзусида дарсга киришдан олдин, қайси жиноятлар ким томонидан тергов қилиниши ҳақида маълумот тайёрлагандим. Ўша маълумотларни блогимга жойлаштиришни маъқул деб топдим. Ушбу мақола бироз илмийлик касб этиши мумкин. Кўпчилик учун нотаниш атамалар ҳам учраши мумкин. Баъзилар зерикиши, охиригача ўқимаслиги ҳам мумкин. Шунчаки, инсонларда табиатан жиноят ишларни тергов қилиш ва тергов органлари ҳақидаги маълумотларга қизиқиш борлиги сабабли ушбу блогпостни ёзишга қарор қилдим. Имкон қадар содда тилда ёзишга ҳаракат қиламан. Жиноят-процессуал ... Батафсил »