ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига) Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 27 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар ҳокимият ва бошқарув тизимини янада демократлаштириш, «кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» принципи босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги ролини, ички ва ташқи сиёсатнинг стратегик вазифаларини амалга оширишдаги ҳуқуқ ... Батафсил »
Рукн архиви: Суд-ҳуқуқ
Feed SubscriptionДавлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун маъқулланди
Аввал хабар берганимдек, 2014 йилнинг 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Кеча, 10 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ялпи Мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, сенаторлар Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини ижро этиш юзасидан тайёрланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар. Мазкур Қонун Олий мажлис ... Батафсил »
Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатларининг йўловчилар транспортида бепул юриш тартиби тасдиқланди
2014 йил 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг йўловчилар транспортида бепул юриши ҳамда транспорт ташкилотлари билан шу билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 78-сонли қарори қабул қилинди. Қарор матнида таъкидланишича, қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан қабул қилинган. Гап шундаки, 2004 йил 2 декабрь куни ... Батафсил »
Қонунчилик палатаси Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш мажлис кун тартибидаги бош масала бўлди. Таъкидлаш жоизки, Конституциянинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётганлиги ҳақида ... Батафсил »
Ўзбекистонда жамоат жойларида чекканлик учун маъмурий жазо белгиланадиган бўлди
Аввал хабар қилганимдек, 2014 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Дастур етти бўлим ва 125 банддан иборат бўлиб, дастурни амалга оширишда 2014 йилга режалаштирилган жами харажатлар миқдори 4 509,2 млрд сўм ва эквивалентда 302,9 млн долларни ташкил қилмоқда. “СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАБАРЛАР: “Соғлом бола йили” Давлат дастури тасдиқланди “Болаларни жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида” қонун қабул қилинади “Соғлом бола йили” ... Батафсил »
“Болаларни жисмоний ва маънавий ривожига зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида” қонун қабул қилинади
Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида “Соғлом бола йили” Давлат дастури тасдиқланди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Дастур етти бўлим ва 125 банддан иборат бўлиб, унда болалар туғилиши, таълим-тарбияси, оилада соғлом муҳитни, унинг иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ривожига ажратилаётган маблағлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ барча масалалар акс этган. “СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАБАРЛАР: “Соғлом бола йили” Давлат дастури тасдиқланди “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг расмий матни эълон ... Батафсил »
Ваколат муддати тугаган судьялар аввалги ишига (лавозими) қайта тикланадиган бўлди
2014 йил 20 январь куни Президент Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзоланганлиги ҳақида хабар бергандим. Мазкур қонун асосида суд тизими билан боғлиқ қатор қонун ҳужатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, эндиликда судьялик лавозимига сайланганлиги ёки тайинланганлиги туфайли ишдан озод қилинган шахсларга уларнинг ваколатлари тугаганидан кейин судьялик лавозимига сайланишига ёки тайинланишига қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилиши белгиланди. Бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса, аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши ... Батафсил »
Жиноят Кодексига терроризм билан боғлиқ иккита янги жиноят қўшилди
2014 йил 20 январь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзоланганлиги ҳақида хабар бергандим. Унга кўра, 7 та Кодекс, 17 та Қонун ҳамда 1 та Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Жиноят Кодексига терроризм билан боғлиқ иккита янги жиноят қўшилди. Мазкур қўшимчага биноан, эндиликда тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик (155-1-модда) ҳамда террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш (155-2-модда) каби ҳаракатлар алоҳида ... Батафсил »
Ўзбекистонда 7 та Кодекс ҳамда 17 та Қонунга ўзгартишлар киритилди
2014 йил 20 январь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 4 декабрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 13 декабрда маъқулланган. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” газетасида 21 январь куни эълон қилинди. Ушбу Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, хусусан, 7 та Кодекс, 17 та Қонун ҳамда Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд ... Батафсил »
Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида қонун қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 2 январь куни “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекди. Қонун матни 3 январь куни “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 8 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган. Ушбу Қонуннинг асосий мақсади васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонунда васийлик ва ҳомийлик тушунчаларига изоҳ берилган бўлиб, унга кўра васийлик – ўн тўрт ёшга ... Батафсил »