Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Қисқа хабарлар

Feed Subscription

Ислом Каримов Корея Республикаси саноат, савдо ва табиий ресурслар вазирининг биринчи ўринбосари Ли Хван Сопни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 5 ноябрь куни Оқсаройда Корея Республикаси саноат, савдо ва табиий ресурслар вазирининг биринчи ўринбосари Ли Хван Сопни қабул қилди. Матн ва фото: ЎзА Батафсил »

Президент Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди. Батафсил »

20 октябрь куни Ўзбекистон Миллий боғида Марказий Осиёдаги биринчи БМТ экобоғи очилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида 20 октябрь, сешанба куни Марказий Осиёда биринчи БМТ экобоғи яратилди. «Газета.uz»нинг хабар беришича, боғ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 70 йиллиги шарафига ташкил этилган. Экобоғни яратишда БМТ доирасидаги 12 агентлик ва дастурни ўзида бирлаштирган БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида меҳнат қилувчи 200 дан ортиқ ходим қатнашди, уларга Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмак берди. Батафсил »

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон деҳқонлари ва фермерлари, барча меҳнаткашларига табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон деҳқонлари ва фермерлари, барча меҳнаткашларига табрикнома йўллади. Табрикда айтиладики,  жорий мавсумда 7 миллион 300 минг тонна ғалла, 3 миллион 350 минг тоннадан зиёд пахта етиштирилди, шунингдек, пиллачилик, чорвачилик, мева-сабзавот ва бошқа тармоқлар бўйича ҳам белгиланган режалар муваффақиятли бажарилди. “Энг муҳими, етиштирилган пахта ҳосили ғоят қисқа муддатларда – 35-40 иш кунида йиғиб-териб олингани, унинг 90 фоизи юқори сортларга топширилгани камдан-кам учрайдиган ҳодиса, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди”, – дейилади табрикда. Батафсил »

19 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 ойи якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди

2015 йил 19 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан шу йил 16 январда республика Ҳукуматининг мажлисида белгилаб берилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8,0 фоизга ўсди. Давлат бюджети профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади. Матн: ЎзА Батафсил »

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси аъзолигига қабул қилинди

2015 йил 11 октябрида Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош кенгашининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясини Халқаро касаба уюшмалари Конфедерациясига ассоциациялашган аъзо сифатида киритиш ҳақидаги қарори қабул қилинди. Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси (ХКУК) барча қитъалардаги 162 та давлатнинг 176 миллиондан ортиқ касаба уюшма аъзоларига эга бўлган     328 та миллий касаба уюшма марказини бирлаштирган энг йирик халқаро касаба уюшмалари бирлашмаси ҳисобланади. Батафсил »

2015 йилнинг 19 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руа қабул қилди

2015 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руани қабул қилди. Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Матн ва фото: mfa.uz Батафсил »

«Насаф» – Ўзбекистон Кубоги-2015 ғолиби [видео]

Ўзбекистон кубоги-2015, финал “Бунёдкор” – “Насаф” – 1:2.  Голлар: Шерзод Аъзамов (81-автогол) — Артур Геворкян (70), Шерзод Аъзамов (75) Батафсил »

Япония бош вазири 24-26 октябрда Ўзбекистонга ташриф буюради

Япония бош вазири Синдзо Абэ 2015 йилнинг 24—26 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Хабар беришларича, ташриф давомида Синдзо Абэ қабрлари Ўзбекистонда жойлашган япониялик ҳарбий асирларни хотирлайди. Бундан ташқари, Япония бош вазири таъмирдан чиққан Тошкентдаги Алишер Навоий номли Давлат академик опера ва балет театрининг очилиш марсоимида қатнашади, бу ерда Абэ шарафига қабул ташкил этилади. Матн: Daryo.uz Батафсил »

Ислом Каримов 15-16 октябрь кунлари Қозоғистонда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди [фото]

Президент Ислом Каримов 2015 йил 15-16 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасида бўлди ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди. Саммитнинг асосий тадбирлари 16 октябрь куни бўлиб ўтди. МДҲ давлат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этиб, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мажлисда яқин ва узоқ мамлакатларда вазият кескинлашиб, шиддат билан ўзгариб бораётгани инобатга олинадиган бўлса, МДҲ давлат раҳбарларининг мазкур учрашуви ўз вақтида ўтказилганини таъкидлади. Матн: ЎзА; Фото: ЎзА, akorda.kz Батафсил »

Юқорига