Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Saralangan

Feed Subscription

“Yoshlar” ва “Navo” телеканалларида Ўзбекистон байроғи тескари кўрсатилмоқда

Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Yoshlar” ва “Navo” телеканаллари ўз кўрсатувларини юқори чап тарафда махсус ёрлиқ билан эфирга узатмоқда. Ушбу ёрлиқ марказида “24 yil” деган ёзув битилган бўлиб, унинг фонида Ўзбекистон байроғи ҳилпираб турибди. Аммо минг афсуски, техник носозлик сабаблими ёки эътиборсизликданми, Ўзбекистон байроғи тескари тарзда ҳилпираб турибди. Яъни байроқнинг юқори қисмида яшил ранг, қуйи қисмида эса мовий ранг акс этган. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ҳозирча нима учун Ўзбекистон байроғининг тескари тарзда эфирга узатилаётганининг сабаби ... Батафсил »

Мустақиллик байрами муносабати билан амнистия эълон қилиниши мумкинми?

Бугунги кунда муштарийлардан энг кўп келиб тушаётган саволлардан бири – бу “Мустақиллик байрами муносабати билан амнистия эълон қилиниши мумкинми?” деган савол бўлмоқда. Шу сабабли мазкур саволга мутахассис сифатида жавоб бериб ўтишни лозим деб топдим. Аввалги мақолаларимда таъкидлаганимдек, мавжуд қонунчилигимизга биноан амнистия акти Президент тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинади. Батафсилроқ тўхталадиган бўлсам, Конституциямизнинг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Президенти «Амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Олий Мажлис Сенатига тақдимнома киритиш» ҳуқуқига эга. Олий Мажлис Сенати эса, Конституциямизнинг 80-моддаси ... Батафсил »

Давлат бошқарув академияси ректори ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига Маннон Алиевни тайинлади, дея хабар бермоқда 12news.uz нашри. Таниқли иқтисодчи олим, МДҲ банк институтлари ассоциацияси вице-президенти Маннон Алиев шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Давлат бошқаруви академиясининг аввалги раҳбари Абдужаббор Абдувоҳитов бошқа ишга ўтказилди. Батафсил »

Тест натижалари 20 августда эълон қилинади

2015/2016 ўқув йили учун Олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовларининг натижалари 20 август куни эълон қилиниши маълум бўлди. Бугун Давлат тест маркази ОТМларнинг қабул комиссияларига тест жавобларини тарқатмоқда. Тест жавоблари айрим ОТМларда бугун кечқурун, айримларида эса эртага эрталабдан илиниши мўлжалланган. Эслатиб ўтаман, бугун соат 15.00 дан бошлаб Click хизмати орқали тест натижаларини билиш мумкин бўлди. Шунингдек, абитуриентлар ўз жавобларини ОТМга бормасдан ҳам қуйидагича билиб олишлари мумкин: 1. Давлат тест маркази сайти орқали – http://result2015.dtm.uz/ манзили орқали (бепул); 2. Ucell ва ... Батафсил »

1 сентябрдан тўлов-контракт суммалари оширилди

2015/2016 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 1 сентябридан таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди. Бунга кўра тўлов-контракт суммалари таҳминан ўтган йилгига қараганда ўртача 15%га оширилди. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган. Ҳозирги ҳолат бўйича энг баланд тўлов-контракт суммаси ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавр босқичида тўлов-контракт суммаси 8 млн. 550 минг ... Батафсил »

Нега тест натижалари 18 августда эълон қилинмади?

Кечаги миш-миш ўзини оқламади. Тест жавоблари бугун ҳам эълон қилинмади. Хайриятки, хабарнинг ўзидаёқ бу норасмий эканлиги, бу маълумотга кўп ҳам ишониб бўлмаслиги ҳақида айтгандим. Шунингдек, расмий, аниқ маълумотни қаердан олиш мумкинлигини ҳам тушунтиргандим. Яхшиям шунақа қилганим, йўқса, нақ тошбўрон қилишар экан. Бугунги кун мавзуси, шубҳасиз, тест натижалари бўлмоқда! Давлат тест маркази сайтига кеча 242 минг киши ташриф буюрди. Қойил! Шунингдек, кеча тест натижалари бекор қилинганлиги ва тестлар 1 сентябрь куни қайта ўтказилиши ҳақида ёлғон маълумот тарқалди. Бундан ташқари, тест натижасининг кечикишидан ... Батафсил »

Тест натижалари 18 августда чиқиши тахмин қилинмоқда

Бугун юртимиз бўйлаб миллионлаб инсонлар (абитуриентлар ва уларнинг яқинлари) олий ўқув юртларига кириш учун бўлиб ўтган тест имтиҳонларининг натижаларини интиқлик билан кутишмоқда. Барчани қизиқтираётган савол битта: тест натижалари қачон чиқади? Хабарингиз бор, тест натижалари Давлат тест маркази томонидан махсус технологиялар орқали ҳисоблаб чиқарилади. Бутун республика бўйлаб, барча абитуриентларнинг жавоб варақалари Давлат тест марказига келиб тушади ҳамда шу ерда махсус компьютер орқали текшириб чиқилади. Абитуриентлар сонининг йилдан йилга ошиб бориши, жавоблар чиқадиган куннинг бироз кечикишига сабаб бўлиши табиий. Масалан, ўтган йили 540 ... Батафсил »

Террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида етказилган зарар давлат томонидан қопланади

2015 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Ушбу Қонун асосида 5 та Кодекс, 6 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш киритилиб, террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида етказилган зарарни қоплаш тартиби аниқлаштирилди. Яъни бундай операциялар ўтказиш натижасида шахсга ёхуд жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат томонидан қопланиши белгиланди. ... Батафсил »

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишнинг янги асоси киритилди

2015 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Ушбу Қонун асосида 5 та Кодекс, 6 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга фуқароликни йўқотиш билан боғлиқ янги асос киритилди. Унга кўра, агар шахс хорижий давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса ... Батафсил »

Жиноят кодексига озодликни чеклаш тарзидаги янги жазо тури киритилди

2015 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Ушбу Қонун асосида 5 та Кодекс, 6 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Жиноят кодексига озодликни чеклаш тарзидаги янги жазо тури киритилди. Бунга кўра, озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат эканлиги белгиланди. ... Батафсил »

Юқорига