Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 2 январь куни “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекди. Қонун матни 3 январь куни “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 8 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган. Ушбу Қонуннинг асосий мақсади васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонунда васийлик ва ҳомийлик тушунчаларига изоҳ берилган бўлиб, унга кўра васийлик – ўн тўрт ёшга ... Батафсил »
Рукн архиви: Saralangan
Feed SubscriptionБюджет Кодексининг расмий матни эълон қилинди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 26 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунга имзо чеккан эди. Унга кўра, Бюджет кодекси 2014-2015 йиллар учун синов тариқасида амалга киритилади. Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилиниши хабар қилинган эди. Бугун, яъни 31 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида кодекснинг расмий матни эълон қилинди. Танишмоқчи бўлганлар қуйидаги манзиллар орқали Ўзбекистон Республикаси ... Батафсил »
Рейтинг тизими тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиш натижасида келиб чиқадиган муаммолар ҳақида
Аввалроқ Сизларга талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритилгани ҳақида хабар бергандим. Олдинги хабарда Низомга қандай ўзгартишлар киритилганлиги тўғрисида батафсил таҳлилий маълумот беришга ҳаракат қилган эдим. Бу сафар бошқа жиҳат ҳақида суҳбат қурамиз. Низомга киритилган бир кичик ўзгартириш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида. Ёдингизда бўлса, Низомга агарда талаба баҳорги семестр натижалари бўйича академ қарздор бўлса, унга қайта топшириш учун талабаларнинг ёзги таътили ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат таътилидан сўнг бир ойлик муддат берилиши бўйича ўзгариш ... Батафсил »
Ўзбекистон Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги баённомани ратификация қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 27 декабрь куни “2011 йил 18 октябрдаги Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги Шартномани унинг Томонлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қўллаш ҳақидаги Баённомани ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” газетасида чоп этилди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 29 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 13 декабрда маъқулланган. Ушбу Баённома 2013 йил 31 май куни Минск шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари ... Батафсил »
Экологик назорат тўғрисида қонун қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 27 декабрь куни “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекди. Қонун матни 28 декабрь куни “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 12 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган. Ушбу Қонуннинг асосий мақсади экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонунга кўра қуйидагилар экологик назорат объектлари дея белгиланди: ер, ер ости бойликлари, сувлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ... Батафсил »
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига 48 та ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 25 декабрь куни “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 11 декабрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган. Ушбу Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиш ... Батафсил »
Ўзбекистонда талаба-ўқувчиларга 28 декабрдан 10 январгача қишки таътил эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси талаба-ўқувчиларининг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги ПФ-517-сонли Фармонига мувофиқ жорий ўқув йилида қишки таътил кунларини белгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг №456-сонли махсус буйруғи имзоланди. Мазкур буйруққа асосан, таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини 2013 йилнинг 28 декабридан 2014 йилнинг 10 январига қадар қишки таътилга чиқариш белгиланди. Шунингдек, мазкур буйруққа биноан, талаба-ўқувчиларнинг вилоятларга жўнаб кетиш кунларини аниқлаш, шу мақсадда чипталарга буюртмалар бериш ҳамда таътилга чиқиб кетиш ва ундан қайтиб келиш ... Батафсил »
2014 йил учун муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 20 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Унга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2014 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши белгиланди. Қарорга кўра, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ... Батафсил »
Эшдавлат Жўраев Сурхондарё вилоятининг янги ҳокими этиб тайинланди
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 19 декабрдаги Фармонига асосан, Эшдавлат Турсунович ЖЎРАЕВ Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Президент ташаббуси билан кўрсатилган номзод халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан тасдиқланган. Эшдавлат Жўраев бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Ички ишлар вазирлиги органларида қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Ундан аввал Қашқадарё вилояти Прокурори лавозимида, шунингдек Президент девонида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, Президент Ислом Каримов олдинги вилоят ҳокими Нормўмин Амонович Чориевни ... Батафсил »
Талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизимига ўзгартиш киритилди
2013 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи имзоланди. Мазкур буйруққа асосан Низомга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли «Юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимига замонавий ахборот технологияларини янада кенг ... Батафсил »