Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Saralangan

Feed Subscription

Қурбон ҳайити 12 сентябрда нишонланади

2016 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев  “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 12 сентябрь, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2016 йил 12 сентябрь куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда ... Батафсил »

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

2016 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, таклиф этилган Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Қўшма мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т.Йўлдошев ... Батафсил »

Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Президент вазифаларини вақтинча бажаришни юклаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенат 8 сентябрь куни қўшма мажлис ўтказади. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» дастурида эълон қилинди, дея хабар бермоқда “Газета.уз”. Мажлис кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисидаги масала киритилган. Батафсил »

Тошкент автомобиль-йўллар институти қайта ташкил этилади

Тошкент автомобиль-йўллар институти Тошкент лойиҳалаштириш, қурилиш ва автомобиль йўлларидан фойдаланиш институтига айлантирилади. Бу Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 26 августдаги қарорида кўзда тутилган, деб хабар бермоқда «Daryo». Олий ўқув юртининг ихтисослиги ва йўналишини ўзгартиришдан кўзланган мақсад сифатида ҳужжатда автомобиль йўллари қурилиши соҳасида етук малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Миллий автомагистрални, шунингдек, республика ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларни истиқболда ривожлантириш лойиҳаларини реализация қилиш кўрсатилган. Қарорга мувофиқ, Тошкент автомобиль-йўллар институтининг тугатилаётган йўналиш ва ихтисосликлар бўйича бакалавр ва магистратура талабалари Ўзбекистоннинг бошқа олийгоҳларидаги тегишли йўналишларга ўтказилади. ... Батафсил »

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахбороти Азиз ватандошлар, Юрагимизда чуқур қайғу билан барчамиз учун қадрли бўлган Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганини маълум қиламиз. Ислом Абдуғаниевич 2016 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақиқатан буюк тарихий шахс эди. Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан республикамиз мустақилликка эришди ва ўз тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни ... Батафсил »

Тошкент давлат стоматология институтига янги ректор тайинланди

Ҳукумат қарори билан Ризаев Жасур Алимжанович Тошкент давлат стоматология институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақида институтдаги манбаларимиз маълум қилди. Бунгача Жасур Ризаев Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг 2-Стоматология кафедраси мудири лавозимларида ишлаб келаётган эди. Жасур Ризаев 1974 йили Тошкент шаҳрида туғилган, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 1996 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1998-2000 йилларда катта лаборант, 2000-2007 йилларда ассистент, 2007-2008 йилларда 1-ТДТИда доцент, 2008-2011 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туман тиббиёт бирлашмасида раҳбар бўлиб ... Батафсил »

Таълим муассасаларида янги ўқув йили қайси кундан бошланиши маълум қилинди

Аввалроқ Президент қарорига биноан, 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2 сентябрь жума кунига кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур қарор натижасида кўпчиликда саволлар пайдо бўлмоқда. “Талабалар қайси кундан ўқишга чиқишади?”, “Биринчи қўнғироқ қайси куни бўлади?”, “Боғчалар қайси кундан ишлашни бошлайди” ва ҳ.к. Ушбу саволларга мутахассис сифатида изоҳ беришга ҳаракат қиламан. Шунингдек, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳам янги ўқув йилининг дастлабки куни 4 сентябрь, якшанба куни этиб белгиланди. Мактабгача таълим муассасаларида ҳам 1, 2 ва 3 сентябрь кунлари ... Батафсил »

Мустақиллик байрами муносабати билан якшанба дам олиш куни жума кунга кўчирилди

2016 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь жума кунига кўчирилди; 2016 йил 4 сентябрь якшанба куни иш ... Батафсил »

Президент Фармони билан 4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди

2016 йил 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони»унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилиши белгиланди: ... Батафсил »

1 октябрдан иш ҳақлари 15%га кўтарилади

2016 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар берган. Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2016 йилнинг 1 октябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилди. 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам: иш ҳақи – ойига 149 ... Батафсил »

Юқорига