Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Savol-javob

Feed Subscription

Бедарак йўқолган киши топилса, никоҳ қандай тикланади?

Савол: Турмуш ўртоғим ҳорижга ишлаш учун кетиб, анча йиллар қайтиб келмаганди. Шу сабабли суд томонидан бедарак йўқолган деб топилиб, никоҳимиз ҳам бекор қилинган эди. Бахтли тасодиф туфайли, у яқинда яна қайтиб келди. Биз никоҳимизни қайта тикласак бўладими ёки янгидан никоҳдан ўтишимиз керакми? Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 48-моддаси “Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ёки бедарак йўқолган деб топилган эр (хотин) қайтиб келган ҳолларда никоҳнинг тикланиши” деб номланиб, унда Сиз мурожаат қилган масала бўйича ишлар қандай ҳал қилиниши кўрсатиб ... Батафсил »

Тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш

Савол: Меҳнат шартномаси қандай асосларга кўра тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолларга кўра бекор қилинади?   Жавоб: ЎзР Меҳнат Кодекси 106-моддасига биноан меҳнат шартномаси тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган қуйидаги ҳолатлар бўйича бекор қилинади: 1) ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда; 2) шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда; 3) ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, башарти бунинг натижасида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлса, шунингдек ходим суднинг қарорига биноан ихтисослаштирилган даволаш-профилактика ... Батафсил »

Никоҳдан ажрашаётганда эр-хотин мулки қандай бўлинади?

Савол: Турмуш ўртоғим билан судга ажралиш ҳақида ариза бердик. Сўрамоқчи бўлганим, ажралиш масаласи ҳал қилинаётганда умумий мол-мулкимизни бўлиш қандай тартибда амалга оширилади? Мол-мулкдаги улушимизни белгилашда нималар эътиборга олинади?   Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 27-моддасига асосан, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. ... Батафсил »

Ноҳақ ҳукм қилинганларга етказилган зарарни ким тўлайди?

Савол: Мен ўтган йили ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилиб, суд ҳукми билан айбдор деб топилгандим. Апелляция натижасида юқори турувчи суд инстанцияси қарорига биноан менга нисбатан чиқарилган суд ҳукми бекор қилинди ҳамда мен оқландим. Менга етказилган зарар ким томонидан тўланади?   Жавоб: ЎзР ФКнинг 991-моддасига мувофиқ, қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш натижасида етказилган зарар суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларининг ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан тўла ҳажмда тўланади. Зарар таркибига қуйидагилар киради: 1. Қонунга хилоф ... Батафсил »

Меҳнат таътилини кўчириш мумкинми?

Савол: Мен август ойида меҳнаттаътилига чиқишим керак. Лекин баъзи сабабларга кўра, ушбу таътил муддатини бошқа вақтга кўчирмоқчиман. Шуни қилишим мумкинми ва қандай асосларга кўра меҳнат таътили бошқа вақтга кўчирилади? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 145-моддасида “Таътилни узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчириш” асослари баён этилган бўлиб, унга кўра ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадирлар: 1)    вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида; 2)    ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда; 3)    йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда; 4)    ... Батафсил »

Абитуриентлар қабул комиссиясига қандай ҳужжат топшириши керак?

Савол: Мен ушбу йили касб-ҳунар коллежини тугатдим ҳамда олий таълим муассасига ҳужжатларимни топширмоқчиман. Айтингчи, мен қабул комиссиясига қандай ҳужжатларни тақдим этишим керак? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 12-бандига асосан абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим: 1) таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан ... Батафсил »

“Хизмат турар жойлари” нима дегани?

Савол: Яқинда иш юзасидан “хизмат турар жойлари” деган атамага дуч келдим. Айтингчи, “хизмат турар жойлари” дейилганда нимани тушунишимиз керак? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Уй–жой кодексининг 75-моддасида бу ҳақида сўз боради. Ушбу моддага асосан, хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фонди ёки аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларида жойлашган, ўз меҳнат муносабатлари хусусиятига кўра иш жойига бевосита яқин ерда яшаши керак бўлган фуқаролар кўчиб киришига мўлжалланган турар жойлар хизмат турар жойлари деб ҳисобланади. Сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаб турган, меҳнат шартномалари бўйича ишлаётган шахсларга, ҳарбий ... Батафсил »

Бир тарафнинг аризаси билан никоҳдан ажралиш асослари

Савол: Мен турмуш ўртоғимдан ажрашмоқчи эдим. Қандай ҳолларда фақат эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилиши мумкин? Жавоб: Ушбу масала ҳақида Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 43-моддасида сўз боради. Унга кўра агар эр-хотиндан бири: суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса; суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса; содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, ... Батафсил »

Берилмай қолган 2 ойлик маош тақдири

Савол: Мен яқинда оилавий шароитим туфайли ўзим ишлаб турган ташкилотдан ишдан бўшадим. Аммо ушбу ташкилот менга икки ой қолиб кетган маошимни бермади. Бу қонунга зид эмасми? Жавоб: Ташкилот маъмуриятининг қилган хатти-ҳаракати қонунга зид. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари берилган бўлиб, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа ... Батафсил »

Давлат гранти асосида таҳсил олган талабалар 3 йил ишлаб бериши мажбурийми?

Олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида таҳсил олган талабаларни доим қизиқтириб келган бир савол мавжуд. Бу таълимдан кейин 3 йил давомида мажбурий ишлаб бериш ҳақидаги саволдир. Ушбу қоида қаерда белгилаб берилган ва 3 йил давомида мажбурий ишлаб бериш қандай амалга оширилади ва шу кабилар ҳақида батафсил тўхталиб ўтаман. Давлат гранти асосида таҳсил олган бакалавриатура ва магистратура талабаларининг 3 йил давомида ишлаб бериш мажбурияти 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб амалиётга тадбиқ этилган. Мазкур амалиёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги ПҚ-92-сон ... Батафсил »

Юқорига