Yangi hujjatlar

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Хитойга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов 2014 йил 14 октябрь куни Пекин шаҳрида Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитасининг сиёсий-юридик комиссияси котиби ва Сиёсий бюро аъзоси Мэн Цзяньчжу билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақида, Синьхуа агентлигига асосланиб Газета.уз хабар бермоқда.

Рустам Иноятов ва Мэн Цзяньчжу || Photo: Синьхуа

Рустам Иноятов ва Мэн Цзяньчжу || Photo: Синьхуа

Нашрнинг қайд этишича, учрашувда Рустам Иноятов терроризмга қарши кураш ҳамда хавфсизликни таъминлаш борасидаги ўзаро алоқаларни муттасил ривожлантириш масаласида Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга умид билдириб ўтган.

Мэн Цзяньчжу ўз навбатида Хитой-Ўзбекистон алоқаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик муҳим йўналишлардан бири эканлигини қайд этди. Унинг фикрича, икки давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари прагматик ҳамкорликни чуқурлаштириш, биргаликда терроризмга қарши курашни кучайтириш, турли таҳдидларга қарши ҳамкорликда жавоб қайтариш ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаши лозим.

Синьхуа маълумотларига кўра, Рустам Иноятов, шунингдек, ХХР Давлат кенгаши аъзоси ва Жамоат хавфсизлиги вазири Го Шэнкун билан ҳам музокаралар олиб борган, дея хабар бермоқда Газета.уз.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (46)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (4)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига