ДАКТИЛОСКОПИК ЭКСПЕРТИЗА – дактилоскопик экспертиза трасологиянинг бир қисми бўлиб, суд дактилоскопияси ва криминалистика техникаси соҳаларидаги махсус билимларга асосланиб ҳодиса жойида бармоқ изларини қолдирган шахсни, из ҳосил бўлган вақти ва шароитни аниқлаш ҳисобланади. Дактилоскопик экспертизанинг объектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: бармоқ излари қолдирилган предметлар ёки уларнинг қисмлари; кўзга кам кўринадиган бармоқ излари мавжуд бўлган предметлар; дактилоскопик плёнкага кўчириб олинган бармоқ излари; предметлардаги изларнинг масштабли фотосурати; ҳажмли бармоқ изларидан олинган гипсли нусха; жиноий ишнинг бошқа материаллари (дастлабки экспертиза хулосаси); таққослаб текшириш учун гумонланувчининг бармоқларидан олинган нусхалар. (муал. – А.Норбоев)