Yangi hujjatlar

ДАЛИЛЛАРГА БАҲО БЕРИШ

ДАЛИЛЛАРГА БАҲО БЕРИШ – суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқиш асосида ички ишонч бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга дахлдорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг ҳаммаси эса етарли даражада тўпланган ёки тўпланмаганлиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб эътироф этилади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас (ЖПК 95–м). (муал. – Г.Тўлаганова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига