ДАЛИЛЛАРНИНГ ДАХЛДОРЛИГИ – суд фақат иш учун аҳамиятга эга бўлган далилларга асосланади. Ишга дахлдор бўлмаган далиллар суд томонидан рад этилади. Далилларнинг дахлдорлиги масаласи ишни судда кўришга тайёрлаш жараёнида, суд мажлисида ишни кўриш жараёнида далилларни баҳолаш орқали ҳал қилинади. (муал. – З.Иноғомжонова)