Yangi hujjatlar

ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ

ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ – фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларга ўзгартиришлар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаса агар улар Ўзбекистон ҳудудида тузилган бўлса, улар сақланаётган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади. ФҲДЁ органининг д.ё.ў.к.ни рад этиш тўғрисидаги хулосаси устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Далолатнома ёзувларга ўзгартиришлар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: а) “Давлат тили ҳақида”ги ЎзР Қонунининг 15-м. асосида тарихий ва миллий анаъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, ота исмини ёздириш истаги бўлганда; б) оталик белгиланганда; в) фарзандликка олинганда; г) ота-онанинг ўзаро келишувига кўра (шунингдек, ота-она никоҳдан ажратилганда) ёки ҳоким қарорига кўра вояга етмаган боланинг фамилияси ўзгартирилганда; д) миллати ўзгарганда; е) никоҳда турмаган она томонидан боланинг отаси ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш ҳақида ариза берилганда (бола 16 ёшга етгунга қадар); ё) оталикни белгилаш ёки фарзандликка олиш суд қарори б-н ҳақиқий эмас деб топилганда; ж) ота-онасининг фамилияси, исм ва отасиниг исми ўзгартирилиши муносабати б-н вояга етмаган боланинг фамилияси ва ота исм ўзгартирилганда; з) имло хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек, туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ёзилмай қолганда; и) 16 ёшга тўлмаган боланинг исми ва фамилияси ўзгартирилганда, агар исми ва фамилияси ота-онасиинг ҳоҳиши ҳисобга олинмаган ҳолда берилган бўлса; к) агар далолатнома ёзувида исм қисқартириб ёки эркалатиш шаклида ёзилган бўлса, шунингдек, бошқа зарур ҳолларда. Д.ё.ў.к. тўғрисидаги хулоса уч нусхада тузилади, уларнинг бири йиғмад-рга тикилади, иккинчиси ФҲДЁ органида қолади, учинчи нусхаси ариза берувчига берилади. Далолатнома ёзувига ўгартириш киритган ФҲДЁ органи далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига тегишли ўзгартириш киритилгани ҳақида ФҲДЁ архивига шу куннинг ўзидаёқ хабардор қилади. ЎзРнинг чет элда турувчи фуқароларининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризалари консуллик муассасалари томонидан кўриб чиқилади. (муал. – Ш.Юлдошева)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига