2016 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “2016 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2016 йил 7 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2016 йил 5 март шанба дам олиш куни 2016 йил 7 март душанба кунига кўчирилди;
2016 йил 5 март шанба куни иш куни деб эълон қилинди.