ДАМ ОЛИШ ҲУҚУҚИ – ёлланиб ишловчи ходимларга берилган ижтимоий–иқтисодий ҳуқуқлардан (ЎзР Конс.нинг 38-м.) дам олиш ҳуқуқи ва уни амалга оширилиши МК ва б. қонун ҳужжатлари б-н кафолатланади. Ходимларнинг дам олиш ҳуқуқи бузилиши жавобгарликка сабаб бўлади.
Одатда, бу ҳуқуқнинг мазмуни иш куни давомийлигини чеклаш, дам олиш ва байрам кунларини белгилаш, ҳар й.ги ҳақ тўланадиган меҳнат таътилини белгилашдан иборат бўлади. Қатор конс.лар юқорида айтиб ўтилган қоидалар фақат меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахсларга жорий этилишини қайд этади. (муал. – М.Усмонова)