Yangi hujjatlar

ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ

ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ – қонун ҳужжатларига кўра ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришдан озод қилинган ва сарфланган жисмоний ҳамда маънавий руҳий қувватини қайта тиклаши учун ажратилган вақт. Амалдаги қонунчиликда иш вақтининг энг кўп муддати чекланган ва айни пайтда дам олиш вақтининг ҳам энг кам муддати белгиланган. Иш куни давомидаги кундалик, ҳафталик, байрам кунларидаги ва йиллик меҳнат таътили чоғидаги дам олиш вақтларининг турлари ўзаро фарқланади. Дам олиш вақти ички меҳнат тартиби қоидалари ва б. локал меъёрий ҳужжатлар б-н тартибга солинади. Дам олиш вақтида ишга жалб этиш мумкин эмас. Алоҳида ҳолларда айрим тоифадаги ходимлар белгиланган тартибда дам олиш вақтида ҳам ишга жалб этилишлари мумкин. Бунда камида икки баробар иш ҳақи тўланади. (муал. – М.Усмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига