Yangi hujjatlar

ДАРҲОЛ ИЖРО ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИ

ДАРҲОЛ ИЖРО ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИ – суднинг қуйидаги ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши шарт: 1) алимент ундириш тўғрисидаги; 2) ходимга уч ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги; 3) майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етиши, шунингдек, боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарарни қоплаш учун тўловлар ундириш тўғрисидаги; 4) меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимни ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги, шунингдек, меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг тарифини ўзгартириш тўғрисидаги; 5) судда ишни кўриш вақтида жавобгар даъвони бутунлай ёки қисман тан олганлигига қараб, тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилган талаблар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари. (муал. – З.Эсанова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига