ДАРАХТ ВА БУТАЛАРНИ КЕСИШ – ўрмон фонди ерларида дарахт ва буталарни кесиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади. Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга фақат санитария ҳамда бинолар, иншоотлар ва коммуникациялар қурилиши б-н боғлиқ кесишларга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси б-н келишув асосида йўл қўйилади. (муал. – А.Нигматов)