Yangi hujjatlar

ДАРОМАД СОЛИҒИ

ДАРОМАД СОЛИҒИ молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар (фуқаролар)нинг солиқ солинадиган жами даромадларидан, юридик шахслар (ташкилот, хўжалик ва корхоналар) нинг солиқ солинадиган жами даромади фойдасидан ундириладиган солиқ. ЎзР СКнинг 6-м.га биноан, д.с. умумдавлат солиқлари қаторига киради. Эга бўлган даромадларига нисбатан юридик д.с. жисмоний шахсларга солинади. Юридик шахслар д.с. бўйича бюджет б-н ҳисоб-китобларни мустақил равишда амалга оширадилар. Айрим тармоқлар юридик шахсларнинг бирлашмалари бюджет б-н ҳисоб-китобларни ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан марказлаштирилган тартибда амалга оширишлари мумкин. Юридик шахслар тўлайдиган д.с.нинг объекти жами даромад б-н СКга мувофиқ белгиланадиган чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган фойда ҳисобланади.

Корхона ва ташкилотларда ёлланиб ишловчи ходимлар иш ҳақидан белгиланган миқдор ва тартибларда давлат фойдасига д.с. тўлайди. Д.с.ни ҳисоблаш ва ушлаб қолиш тартиби қонун ҳужжатларида назарда тутилади. Ходимлардан нотўғри даромад солиғи олганлик учун корхона ҳисобчиси жавобгар бўлади. (муал. – Л.Хван)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига