ДАСТХАТ ШУНОСЛИК – ҳар бир шахснинг ўзига хос бўлган ёзиш усули, ҳарфли, рақамли ва б. қўлёзмаларни текшириш. Хатни ёзган шахсни аниқлаш жараёни д. дейилади. Ёзган шахсни аниқлаш учун эса д. экспертизасини тайинлаб, лаборатория усулида текширув ўтказиб, тегишли хулоса белгиланади. Хат ва имзонинг ўзига хос хусусиятлари ёзган шахс ёзиш малакасининг индивидуаллик хослигини белгилайди. Д. экспертизаси хат ва имзоларнинг индивидуаллик хусусиятига асосланиб ўтказилади, бу хусусият қўлёзма хатнинг умумий ва хусусий белгилари йиғиндиси б-н ифодаланади. Ҳар бир инсон ташқи белгилари б-н индивидуал бўлгани каби унинг қўлда ёзган хати ҳам индивидуаллик хусусиятига эгадир. Имзо ҳам инсоннинг ёзиш малакаси ташкил топиши жараёнида шаклланади ва мустаҳкамланиб индивидуал хусусиятига эга бўлади. Шулар асосида хатнинг, имзонинг ким томонидан ёзилганлигини аниқлаш мумкин бўлади. (муал. – Ж.Бобоев)