ДАСТХАТНИНГ КООРДИНАЦИЯСИ – инсоннинг қўлёзма хати, яъни ёзиш жараёнида ёзув қуролини ушлашда, ҳаракат қилдиришида, қўл ҳаракати ва хат мазмунини назорат қилишда ақлий куч сарф этилади. Буларнинг барчаси бир-бири б-н боғлиқ равишда амалга ошади, шундагина хатнинг ёзилиш ҳаракати мустаҳкамланади ва ҳарфлар–сўзлар автоматик равишда ёзиб борилади ва ёзишдаги координация, яъни ҳаракат бир текисликда намоён бўлади. Хатни ёки имзони қасддан ўзгартириб ёзишга ҳаракат қилинса координацияси (ёзишдаги ҳаракат малакаси) бир мунча сусаяди, ёзиш тезлиги пасаяди, натижада умумий ва айрим хат белгилари ўзгариб кетади. (муал. – Ж.Бобоев)