ДАСТЛАБКИ ДИВИДЕНД – пул маблағларининг акционерлик жамиятининг якуний йиллик баланси тузилиши ва қабул қилинишидан аввал тўланадиган қисми. СКнинг 29-м.га биноан акциялар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталида улушли иштирок этишдан олинадиган даромадлар дивиденд ҳисобланади. Дивиденд тўлаш муносабати б-н вужудга келадиган ўзаро муносабатларда икки субъект: дивиденд тўловчи ва уларни олувчи иштирок этади. Дивидент тўлови хўжалик юритувчи субъект юридик шахс бўлиши, олувчи эса юридик ҳамда жисмоний шахс бўлиши мумкин. (муал. – Л.Хван)