Yangi hujjatlar

ДАСТЛАБКИ СИНОВ

ДАСТЛАБКИ СИНОВ – ходимни ишга қабул қилиш чоғида топширилаётган меҳнат вазифаларини эплай олишига нечоғлик лаёқатли эканлигини аниқлаш мақсадида ходимни текшириш усули. Д.с. меҳнат шартномасига унинг қўшимча шарти сифатида киритилади ва бу ҳақда ишга қабул қилиш буйруғида ҳам қайд этилади. Дастлабки синов фақат ишга кираётган шахснинг розилиги б-н қўлланиши мумкин. Ҳомиладор ёки уч ёшгача етмаган боласи бор аёллар ишга қабул қилинаётганида ва меҳнат бўлимлари томонидан квоталанган иш жойига юборилганларда д.с. қўлланилмайди. Д.с. натижалари иш берувчи томонидан холис баҳоланади ва ундан ўта олмаган ходим б-н меҳнат шартномаси бекор қилинади. Бундан норози ходим ўзининг ушбу асос б-н ишдан бўшатилганлиги устидан судга шикоят қилиши мумкин. (муал. – М.Усмонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига