ДАВЛАТ ҚАРЗИ – давлат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағни харажат қилиши натижасида вужудга келган мажбуриятлари йиғиндиси.
ЎзРнинг 2000 й. 14 дек.да қабул қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ички ва ташқи қарзларига оид фаолиятни амалга ошириш вақтида қуйидаги қарз мажбуриятларидан фойдаланилиши мумкин: қисқа муддатли (бир й.гача), ўрта муддатли (бир й.дан беш й.гача) ва узоқ муддатли (беш й.дан ортиқ) давлат қимматли қоғозлари; кредитлар (қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли кредитлар); кафолатлар; бюджет даромадалари б-н харажатлари ўртасидаги вақтинча узилишни қоплаш учун қисқа муддатли ссудалар ва уларнинг қонунчиликда назарда тутилган бошқа турларидан фойдаланилади. (муал. – Л.Хван)