ДАВЛАТ БАЙРОҒИ – тасвири Конс., баъзан қонун б-н ўрнатиладиган, бирор давлатни бошқа давлатлардан фарқловчи расмий белги, нишон. У давлат мустақиллиги, суверенитети рамзи ҳисобланади. Д.б.нинг ранги, тузилиши ва эмблемалари маълум мазмунни англатади. Мустақил ЎзРнинг Д.б. 1991 й. 18 ноя. Олий Кенгаш томонидан тасдиқланган. ЎзРнинг д.б. муқаддасдир. ЎзРнинг Д.б.нинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидан иборат. Қонунда кўрсатилганидеқ, байроғимиз халқаро майдонда ЎзР делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида кўтарилиб юртимизни улуғлайди. Д.б. доимий – ЎзР Президенти девони биносида, ЎзР Олий Мажлиси палаталари биносида, ЎзР ҳукумати – Вазирлар Махкамасининг биносида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва ҳукумати биносида, маҳаллий Кенгашлар ва Республикамиз доимий ваколатхоналари биноларида кўтарилади. ЎзРнинг Д.б. биноларнинг асосий кириш жойида ёки бунинг учун мақбул бўлган бошқа жойда, ёхуд тегишли тутқичи бўлган дастада, ё бўлмаса флагштокда байроқнинг дастаси бинонинг олд томони б-н кўпи б-н 45 градусли бурчак ҳосил қиладиган тарзда кўтарилади. Кўтариб қўйилган Давлат байроғининг матоси ердан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак. ЎзРнинг фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда турган бошқа шахслар ЎзРнинг Д.б.ни ҳурмат қилишлари шарт. ЎзРнинг Д.б.га ҳурматсизлик қонунда белгиланган тартибда жазоланади. (муал. – С.Хидиров)