ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ – давлат органларининг ташкиллаштирувчи, ижро этувчи ва фармойиш берувчи фаолияти. Д.б. қонун асосида амалга оширилади. Бу фаолиятни давлат бошқарув органлари амалга ошириб, ижро этиш жараёнида қонунларнинг ва унга асосланган ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлаш учун фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлади. Д.б. халқ депутатлари кенгашининг раҳбарлиги ва назорати остида ташкил этилади. Бу фаолият ижтимоий турмушнинг барча тармоқлари – халқ хўжалиги, ижтимоий–маданий, маъмурий–сиёсий соҳаларда ва соҳалараро ташкил этилади ҳамда ҳамма вақт қонунга асосланган бўлади. (муал. – С.Хидиров)