Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ҲУЖЖАТЛАРИ

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ҲУЖЖАТЛАРИ – бошқарув фаолиятининг асосий шаклларидан бири. Улар ёрдамида бошқарув органлари ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаради ва кўпгина бошқарув масалаларини ҳал қилади.

Д.б.ҳ. бу қонунларда кўрсатиб ўтилган тартибда давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан ваколат доирасида қабул қилинган ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келадиган қонуности расмий ҳужжат ҳисобланади.

Д.б.ҳ.да давлат органи ёки мансабдор шахснинг фармойиши баён қилиниб, унинг бажарилиши ташкилий ишлар ва ишонтириш йўли б-н, керак бўлган пайтларда эса мажбурлаш йўли б-н амалга оширилади. Д.б.ҳ. қонуний равишда ўз ваколатлари доирасида ҳужжат тузиш талабларига риоя қилган ҳолда чиқарилиши лозим бўлади. Д.б.ҳ.ни қабул қилиш ҳамма вақт юридик оқибатларга олиб келади. Д.б.ҳ.нинг юридик кучи ҳар хил бўлишига қарамасдан унинг ҳамма талаблари бажарилиши керак. (муал. – О.Муҳаммаджонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига