Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ БОШЛИҒИ

ДАВЛАТ БОШЛИҒИ (инглизча – head of the state) – олий давлат лавозими. У ижро ҳокимияти соҳиби ва ташқи муносабатлар соҳасида давлатнинг олий вакили ҳисобланади. Монархияларда – Буюк Британия, Дания, Швеция, Испания, Японияда – Д.б. монарх (қирол, император, амир) бўлиб, унинг ҳокимияти қоидага кўра ҳукмрон шажара вакилидан кейингисига қонунга биноан мерос тариқасида ўтказилади. Республикаларда (Италия, Франция, ГФР, АҚШ, Лотин Америкаси давлатлари ва б.) д.б. президент бўлиб, у бевосита аҳоли томонидан сайланади (Мексика, Панама, Колумбия), ёки билвосита (АҚШ, Аргентина), ёхуд кўп босқичли сайловлар (Италия, ГФР, Ҳиндистон) натижасида сайланади. Кўпчилик давлатларда индивидуал давлат раҳбари мавжуд, президентлик республикаларида давлат раҳбари айни пайтда ҳукумат раҳбари ҳам ҳисобланади. (АҚШ, Мексика, Аргентина, Африканинг айрим давлатларида).

Расман деярли барча конституциялар бўйича Д.б. жуда катта ваколатларни ҳукумат номидан амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89– м.да ЎзР Президенти давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғи эканлига мустаҳкамланган. (муал. – Ҳ.Бобоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига