ДАВЛАТ БОЖИНИ ҚАЙТАРИШ – тўланган давлат божи қуйидаги ҳолларда қисман ёки тўла қайтарилиши керак: 1) қонун ҳужжатлари бўйича талаб қилинганидан ортиқ бож тўланган бўлса; 2) аризани (шикоятни) қабул қилиш рад этилган бўлса; 3) аризалар (шикоятлар) ФКнинг 154-м.да назарда тутилган асослар бўйича даъвогарга қайтариб берилса; 4) иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли ишни юритиш тугатилган бўлса; 5) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган бўлса. Давлат божининг ортиқча тўланган қисми қайтариб берилади. Давлат божини қайтариш суднинг ажрими асосида молия органлари томонидан амалга оширилади. (муал. – Қ.Абдурасулова)